Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

Амалий машғулотларнинг тахминий мавзулари

Амалий машғулотларда талабалар лойиҳалар таҳлилининг турли кўрсаткичларини ҳисоблаш асосларини ўрганадилар.

  1. Лойиҳаларни тайёрлаш;

  2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари;

  3. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашнинг асосий усуллари;

  4. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларни баҳолаш;

  5. Техник таҳлил;

  6. Экологик таҳлил;

  7. Ижтимоий таҳлил;

  8. Институтционал таҳлил;

  9. Молиявий таҳлил;

  10. Иқтисодий таҳлил;

  11. Инвестиция лойиҳаларида таваккалчилик хавфи таҳлили.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича таҳлил қилиш ва бошқалар тавсия этилади.

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.

Курс ишини ёзиш кўзда тутилмаган Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишининг асосий мақсади - ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим вакўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

- айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

- берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат, тақдимот) тайёрлаш;

-назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • талабаларнинг ўқув-илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

  • кейс-стадилар ва ўқув лойиҳаларини мустақил бажара олиш;

- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотларини ўзлаштириш;

- илмий мақола, тезислар, турли илмий анжуманларга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейслар ечиш услуби ва мустақил ечиш учун вазифалар келтирилади.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари

“Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и www.Уза.уз.11.07.2019 й

“Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и www.Уза.уз.12.07.2019 й

Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш мезонлари.

Ўзбекистонда инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш услублари.

Лойиҳаларнинг асосий элементлари.

Лойиҳаларнинг асосий хусусиятлари.

Лойиҳа таҳлилининг моҳияти.

Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари.

Инвестиция олди босқичининг асосий вазифалари.

Инвестиция концепцияларини излаб топиш учун асос бўлувчи шарт-шароитлар.

Кўп компонентли лойиҳаларда лойиҳа кўлами.

Лойиҳани амалга ошириш ишлари графигининг аҳамияти.

Лойиҳани амалга ошириш муддатлари.

Ижтимоий таҳлилнинг вазифаси.

Хотин-қизларларнинг лойиҳалар муваффақиятларидаги роли.

Аҳолининг демографик хусусиятлари ва унинг инвестиция лойиҳаларида акс этиши.