Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар

1-мавзу. Лойиҳалар таҳлили билан боғлиқ иқтисодий концепциялар

1. Инвестиция: моҳияти, асосий турлари ва таркиби

Макро ва микро кўламда иқтисодиётни ривожлантиришни инвестицияларсиз тасавур қилиб бўлмайди. Инвестициялар корхоналарни ривожлантириш, мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг бош омилларидан биридир. Инвестициялар дэганда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турган қувватларни сақлаб туриш ва ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш, фойда олиш ҳамда (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий ривожланиш каби) бошқа якуний натижалар олиш мақсадида турли дастурлар ёки алоҳида тадбирга (лойиҳа)ларга сарфланадиган маблағ тушунилади. Инвестициялар ўз ичига фойда (даромад) олиш ва ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига сарфланган пул маблағлари, шунингдек, мақсадли банк омонатлари, пайлар, акциялар, бошқа қимматбаҳо қоозлар, технологиялар, машина ва ускуналар, лицензиялар (шу жумладан, товар белгилари), кредитлар, ҳар қандай бошқа мулк ва мулк ҳуқуқларини ҳамда интелектуал бойликларни олади.

Тижорат амалиётида инвестицияларнинг қуйидаги уч шакли ўзаро фарқланади:

  • физик активларга қилинган инвестициялар;

  • пул активларига қилинган инвестициялар;

  • номоддий активларга қилинган инвестициялар.

Физик активлар дэганда асосий ишлаб чиқариш воситалари,яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади.

Пул активлари дэганда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар англашилади.

Номоддий активлар ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир.

2. Макроиқтисод ва инвестициялар алоқадорлиги

Макроиқтисод инвестицияларни жалб этиш учун энг аввало муҳит яратади ва инвестиция жараёнини рабатлантиради. Макроиқтисодий назарияда инвестициялар - И, уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари - C , ҳукумат харажатлари - Г ҳамда соф експорт харажатлари - Хн билан бирга жами харажатларни (жами талаб) ташкил етади ёки унинг бир қисми деб қаралади. Яъни:

ЯММ C И Г Хн

Инвестиция маблағларининг асосий манбаи бўлиб ёпиқ иқтисодиёт шароитида мамлакатдаги уй хўжаликлари Жамғармалари – Сп ҳамда ҳукумат Жамғармалари -Сг ҳисобланади.

С Сп Сг

Очиқ иқтисодиёт шароитида бунга хорижга чиқариладиган мамлакат ички Жамғармалари билан хориждан инвестициялар ва кредитлар кўринишида кириб келадиган Жамғармалар ўртасидаги фарқ - Схн ҳам қўшилади:

С Сп Сг Схн

Инвестициялар ҳажмидаги у ёки бу манба улуши мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, мамлакатдаги даромадлар даражасига, ижтимоий тузилмага, амалга оширилаётган иқтисодий вазифалар, иқтисодий сиёсат стратегиясига боғлиқ.

Инвестициялар ҳажмини белгиловчи асосий омиллар фоиз ставкаси ва кутилаётган ўртача фойда меъёри ҳисобланади. Иқтисодиётга қилинадиган инвестициялар ҳажми фоиз ставкасига тескари пропорционал катталик ҳисобланади.

Инвестицияга талаб функцияси қуйидаги кўринишга эга:

Италаб = Е – дР + нЙ

Бу ерда: Италаб- иқтисодиётда инвестицияларга талаб ҳажми;

Е – фоиз ставкаси нолга тэнг бўлгандаги инвестицияларга максимал талаб ҳажми;

д – фоиз ставкаси ўзгаришига инвестициялар ҳажми ўзгариши боғлиқлигини кўрсатувчи эмпирик коеффициент;

Р – банк фоиз ставкаси;

н – инвестициялашга чекланган мойиллик;

Й – жами даромад (ялпи миллий маҳсулот);