Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

5. Иқтисодиётни ривожлантиришни асосий йўли – лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизациялаш дастури асосида 2019-2022 йилларда кўплаб лойиҳани амалга ошириш назарда тутилмоқда. Уларнинг бир қисми инновацион лойиҳалар бўлиб, қиймати бир неча ўн миллиард долларга тэнг.

Ўзбекистонда инвестиция сиёсатининг асосий тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1. Ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қуроллантириш ва модернизациялаш, янги иш ўринларини яратиш асосида иқтисодий ўсиш барқарорлигини таъминлаш.

2. Вазирликлар, концернлар, корпорациялар ва иқтисодиётнинг бошқа бўлимлари иштирокида ва адрес дастурларига қатъий риоя қилган ҳолда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан марказлашган ва марказлашмаган капитал қўйилмалар ҳажмини аниқлаш.

3. Иқтисодий самарадорликни тақсимлаш мақсадида експортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи лойиҳалар нуқтаи назаридан устувор инвестиция таклифлари рўйҳатини ишлаб чиқиш ва чуқур експертизадан ўтказишларни таъминлаш.

4. Иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда инвестицияларни амалга ошириш тендерлар асосида ўтказилиши лозим.

2-мавзу. Лойиҳа таҳлили концепцияси

1. Лойиҳа нима?

Лойиҳа чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боланган тадбирлар мажмуидир.

Лойиҳанинг асосий элементлари қуйидагилардир:

Лойиҳа атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро боланган:

  • лойиҳа даври (босқичи);

  • лойиҳа таҳлили;

  • лойиҳани молиялаштириш;

  • лойиҳа менежменти.

Ҳар бир лойиҳани белгиловчи 4-асосий омил мавжуд:

  1. Лойиҳа кўлами (кичик лойиҳа, мэгалойиҳа)

  • кичик лойиҳа – кўламига кўра катта бўлмаган содда ва чекланган ҳажмдаги, (қиймати 15 млн. АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар);

  • мэгалойиҳалар мақсадли дастурлар бўлиб, мақсадлар умумийлиги, ресурслар ва вақт бўйича ўзаро боғланган бир неча лойиҳани ўз ичига олади. Бундай лойиҳанинг қиймати 15 млн.доллардан 1 млрд. гача ёки меҳнат сиғими 20 млн. киши соатидан кўп бўлади.

  1. Амалга ошириш муддатлари (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли лойиҳалар).

  2. Сифатли (деффектсиз лойиҳа).

  3. Ресурсларнинг чекланганлиги (мулътилойиҳа).

2.Лойиҳаларнинг классификацияси

Лойиҳаларнинг таҳлили ва синтези қулайлиги учун турли хил бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин.

Лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш.

Лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан соҳаси бўйича): монолойиҳа, мултилойиҳа, мэгалойиҳа. Монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ва ҳажмдаги алоҳида лойиҳадир.

Лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг ҳажми, қатнашувчилар сони ва атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар.

Лойиҳа давомийлиги (лойиҳани амалга ошириш вақти давомийлиги бўйича): қисқа муддатли (3 йилгача), ўрта муддатли (5 йилдан ортиқ).

Лойиҳаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси бўйича): оддий, мураккаб, жуда мураккаб.

Лойиҳа тури (лойиҳанинг фан соҳаси характери бўйича): инвестицион, инновацион, илмий-тадқиқот, аралаш. Инвестицион лойиҳаларга одатда, инвестицион қўйилмаларни талаб қилувчи, бош мақсади асосий фондларни ишлаб чиқариш яъни янгилаш бўлган лойиҳалар киритилади. Инновацион лойиҳаларга, тизимлар ривожланишини таъминлайдиган, бош мақсади янги технологияларни, ноу-хау ва бошқа янгиликларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўлган лойиҳалар киритилади.