Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

2. Институционал таҳлил тузилмаси

Инвестиция лойиҳаларини институционал таҳлил учун конкрет шароитларга тезда мослаштирса бўладиган стандарт ечимлар ёки моделлар деярли йўқ. Умуман олганда институционал таҳлилга қуйидаги вазифаларни бажариш киради:

    • лойиҳа амалга ошириладиган институционал шарт-шароитларни аниқлаш ва тасвирлаб бериш;

    • лойиҳада иштирок этувчи ташкилотларнинг моддий ва меҳнат ресурслари, техник малакаси, ташкилий тузилмаси, бошқарув ва маъмурий имкониятлари, молиявий аҳволи нуқтаи назаридан кучли ва заиф томонларини баҳолаш;

    • қонунлар, сиёсат ва йўриқномалар ўзгаришининг лойиҳани амалга ошириш ва эксплуатация қилишга еҳтимол бўлган таъсирини баҳолаш;

    • лойиҳада қатнашувчи ташкилотларнинг заиф жиҳатларини бартараф қилишнинг муқобил йўлларини ҳамда қонунлар, сиёсат ва йўриқномаларнинг лойиҳага кўрсатиши мумкин бўлган потенциал салбий таъсирига қарши чора-тадбирларни илгари суриш;

    • тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар

Иқтисодиётни қайта қуриш жараёнида икки муҳим институционал муаммо кузатилади. Биринчидан, бу мавжуд ҳукумат муассасаларини ислоҳ қилиш зарурати, иккинчидан, ески тузумда мавжуд бўлмаган янги институтларни ташкил этиш. Масалан, собиқ Совет Иттифоқи республикаларида банк тизими, биржалар ва бошқа бир қатор институтлар мавжуд эмас еди. Бозор иқтисодиётига ўтиш ушбу заруратларни келтириб чиқарди ва тижорат банклари, биржалар, лизинг компаниялари, микромолия институтлари каби янги бозор институтлари яратилди.

Иқтисодий ислоҳотлар, янги бозор институтларининг яратилиши шубҳасиз, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Хусусий сектор ва бандликнинг бошқа муқобил соҳалари ишга тушгунига қадар еса анча узилиш юзага келади. Шу туфайли ўтиш даври иқтисодиётида институционал ислоҳотлар ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш билан бирга бормаса, амалга ошириб бўлмайдиган вазифага айланади. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига босқичма – босқич утилиши ва бозор иқтисодиётига утиш тажрибаси Ўзбекистон модели номи билан жаҳонда тан олинди. Бу институционал ривожланишнинг ўзига хос ва замонга мос йўли бўлиб тарихда қолди.

4. Бозор иқтисодиёти институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар

Лойиҳалар бозор иқтисодиётининг самарали ривожлантириш қуролидир. Бу қуролни ишлаши учун бозор иқтисодиёти институтлари яратилиши ва мавжудлари ишлаб чиқариш кучларининг талабига монанд ўзгариб бориши шарт.

Зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойиҳалари билан боғлиқ ҳолларда) уч гуруҳ омиллар таъсирида мураккаблашади. Булар:

  • ноқулай сиёсий шарт-шароитларнинг салбий таъсири;

  • лойиҳа олдига қўйилган мақсадларнинг мураккаблиги;

  • лойиҳанинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.

Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада умумий моделлар, андозалар йўқлигини ҳам эътиборга олган ҳолда) санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур.