Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

2. Қалтисликларни бошқариш усуллари.

Қалтисликларни бошқаришнинг кўп қўлланиладиган аниқ усуллари қуйидагилар:

  1. Қалтисликдан қочиш ёки инкор қилиш (Риск авоиданcе). Компаниялар ишида қочиш мумкин бўлмаган катта қалтисликлар мавжуд бўлади. Бундай қалтисликларни бироз камайтириш мумкин, аммо бу уларнинг таъсир кучини камайтирмайди.

  2. Қалтисни ўзига олиш (Риск ассумптион). Унинг моҳияти – зарарларни хусусий молиявий имкониятлар асосида қоплашдир.

  3. Қалтисликни олдини олиш (Лосс превентион). Бу усулда улар юзага келиши еҳтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлар қилинади.

  4. Зарарни камайтириш (Лосс редуcтион). Бу усулнинг моҳияти зарарларни камайтиришга қаратилган.

  5. Суурталаш (Инcуранcе). Бу усул қалтислик бошқарувида энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир.

  6. Ўз-ўзини суурта қилиш (Селф-инсуранcе) усули яъни зарарларни қоплашга қаратилган шахсий суурта фондларини тузишга қаратилган.

  7. Қалтисликни бошқага ўтказиш (Риск трансфер) усули шуни англатадики фирма ўзидаги еҳтимолий қалтислик , зарарни бошқа фирмага ўтказади.

3. Қалтислик учун мукофот.

Лойиҳа қалтислиги қанчалик юқори бўлса, унинг даромадли бўлиш даражасига талаб ҳам шунчалик юқори бўлади. Чунки катта қалтисликни олишга фақат катта фойда сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун қалтислик лойиҳаларни баҳолашда дисконтлаш даражаси оширилади, яъни ҳақиқий фоиз ставкасига «қалтис учун мукофот» ҳам қўшилади. НПВ, ИРР ва бошқа кўрсаткичлар янги дисконтлаш даражаси бўйича ҳисобланади ва солиштирилади. Бу еса инвестиция лойиҳаларини баҳолашда қалтисликни ҳам ҳисобга олишга кўмаклашади.

4 Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги таҳлили.

Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги - бу лойиҳаниг зарар кўра бошлаш имкониятидан қанчалик узоқлигини кўрсатувчи кўрсаткичдир. Яъни лойиҳанинг режалаштирилган ёки мавжуд даражасидан аҳвол қанчалик ёмонлашганда ҳам лойиҳа зарар келтирмаслигидир. Демак, бу оралиқ қанча узоқ бўлса лойиҳаниг қалтисга чидамлилиги шунча юқори бўлади. Буни аниқлашда қуйидаги учта кўрсаткичдан фойдаланилади:

  1. Зарарсизлик нуқтаси (бреак-евен поинт);

  2. Хавфсизлик чегараси (маргин оф сафетй);

  3. Ички даромад ставкаси (интернал рате оф ретурн).

Зарарсизлик нуқтаси миқдорда C / П-ВCУ

П (приcе) –бир бирлик маҳсулот баҳоси;

ФC (фихед cосц) – доимий харажатлар;

ВCУ (вариабле cосц пер унит) – бир бирлик харажатга қилинадиган ўзгарувчи харажатлар.

5. Инвестицияларда қалтислик даражаси.

Инвестициялашда қалтис дэганда инвестиция даромадларининг кўзда тутилган миқдоридан камайиш ҳолати тушунилади. Даромадларнинг ўзгариши шкаласи қанчалик кэнг бўлса, инвестициялашда қалтислик даражаси шунчалик юқори бўлади. Инвестициялашда қалтислик манбаалари бир-бири билан жуда боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг қайси бири даромадга қанчалик таъсир етганлигини аниқлаш жуда мушкул. Инвестициялашда қалтисликнинг асосий турлари: иш билан боғлиқ қалтислик , молиявий бозор тасодифи хавфлари, аҳолининг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган молиявий хавф, фоиз хавфи ва бошқалар ҳисобланади.