Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

Қўлланиладиган педагогик технологиялари шарҳи қўлланиладиган педагогик технологиялари шарҳи

  1. Маъруза машғулотларнинг ташкил этишнинг асосий шакллари

Маъруза машғулоти – ОЎЮда ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли ҳисобланади, билимларни бирламчи эгаллашга йўналтирилган.

Маърузани асосий белгиланиши – ўқитишни назарий асосини таъминлаб бериш, ўқув фаолиятга ва аниқ ўқув фанга қизиқишни ривожлантириш, курсантларга ўқув курси устидан мустақил ишлаш учун ориентирларни шакллантириш.

Маъруза материалларининг мазмуни ва ҳажмига талаблар

Маъруза материалларининг мазмуни қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:

- янгилик, илмийлик, асослилик ва ахборот учун белгиланганлик;

- аниқ, ишончли мисол, факт, асоснома ва илмий далилларнинг мавжудлиги;

- фактга асосланган (статистик ва в.ҳ.) материалларни кўп эмаслиги.

Маъруза материалларининг ҳажми режалаштирилган мавзуни ёритиш учун етарли бўлиши керак.

Маърузалар турлари вауларга хос хусусиятлар

Ўқув машғулотнинг мақсади

Маъруза тури, унинг ўзига хос хусусиятлари

Кириш маърузаси

Фан доирасида ўқув ахборотини ўзлаштириш бўйича талабалар ҳаракатининг йўналтирувчи асосини таъминлаш.

Таълим бериш тузилишида мотивацион босқич ҳисобланади. Унинг вазифаси – ўқув фани мазмуни, унинг ўқув жараёнидаги ўрни ва келгусидаги тезкор-хизмат фаолиятдаги ахамияти тўғрисида дастлабки тасаввурларни бериш, талабаларни ишлаш тизимида йўналтириш, олдинда турган мустақил ишнинг услубиёти ва ташкиллаштирлиши билан таништириш, ҳисобот бериш вақти ва баҳолашни аниқлаштириш.

Ахборотли маъруза

Ўқув мавзу бўйича тасаввурни шакллантириш

Бу анъанавий маъруза тури: маъруза режасига мувофиқ ўқув материалини монологик тарзда изчилликда баён этиш.

Муаммоли маъруза

Муаммони белгилаш ва уни ечимини топишни ташкиллаштириш/анъанавий ва замонавий нуқтаи назарларни жамлаш ва таҳлил қилиш ва в.ҳ. орқали ўқув мавзуси бўйича тасаввурни/ билимларни шакллантириш.

Янги билимлар савол/вазифа/вазиятларнинг муаммолиги орқали киритилади. Бу жараёнда талабаларнинг билиши ўқитувчи билан ҳамкорлигига ва диалогига асосланади, ҳамда изланувчилик фаолиятига яқинлашади.

Кўргазма маъруза

ЎТВдан кэнг фойдаланиш орқали ўқув мавзуси бўйича тасаввурни/ билимларни шакллантириш.

Бундай маърузани ўқиш, кўриб чиқилаётган кўргазмали материалларни очиб беришга ва қисқача шарҳлашга олиб келади.

Бинар маъруза

Талабаларга мунозара маданиятини, муаммони ҳамкорликда ечишни намойиш этиш орқали ўқув мавзуси бўйича тасаввурни/ билимларни шакллантириш.

Бундай маърузани ўқиш икки ўқитувчи/2-мактабнинг илмий вакиллари/олим ва амалиётчи/ўқитувчи ва талабаларнинг диалогини ўзида намоён этади.

Анжуман-маъруза

Ўқув ахборотни излаш, танлаш ва баён этиш жараёнида талабаларнинг фаол иштирокларида ёритиб бериш орқали ўқув мавзуси бўйича тасаввурни/ билимларни шакллантириш.

Олдиндан белгиланган муаммо ва уни ҳар томонлама ёритиб бериш назарда тутилган маърузалар тизими (5-10 дақ. давомийлигида) билан, илмий-амалий машғулот кўринишида ўтказилади. Машғулот якунида ўқитувчи мустақил иш ва сўзга чиқишларга якун ясайди, ахборотни тўлдиради/аниқлик киритади, асосий хулосаларни ифодалайди.

Умумлаштирувчи маъруза

Билимларни батафсил ёритиш ва аниқлаштиришларсиз тизимлаштириш.

Маърузада баён этилаётган назарий ҳолатларнинг негизини курснинг ёки катта бўлимларнинг илмий-тушунчали ва концептуал асоси ташкил этади.

Маслаҳатли-маъруза

Билимларни чуқурлаштириш, тизимлаштириш.

Турлича сценарий бўйича ўтиши мумкин.

1. “Савол-жавоблар”- ўқитувчи бўлим ёки тўлиқ курс бўйича талабалар саволларига жавоб беради.

2. “Савол-жавоблар-мунозаралар”: ўқитувчи нафақат саволларга жавоб беради, балки жавобларни излашни ҳам ташкиллаштиради.

Якуний маъруза

Билимларни батафсил ёритиш ва аниқлаштиришларсиз тизимлаштириш.

Курсни ўрганишни якунлайди, бутун давр мобайнида ўтилганларни умумлаштиради. Якуний маърузада ўқитувчи курснинг асосий ғояларини ажратади, келгусидаги тезкор-хизмат фаолиятда ва бошқа фанларни ўрганишда олган билимларни қандай қўллаш йўлларини кўрсатади, фан бўйича якуний назорат хусусиятини тушунтиради, якуний назорат вариантларининг муракаб саволларини тушунтиради.