Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

4. Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш ва бизнес режаларни ўрни

Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш йўналишсининг асосини бизнес - режа ташкил етади. Кичик лойиҳалар учун бизнес-режа биринчи даражали асословчи ҳужжат ҳисоблансада, катта лойиҳаларни тайёрлашда оралиқ ҳужжат вазифасини ўтайди, холос.

Бизнес-режанинг йўналиши тадбиркорларга қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради:

1. Бўлуси савдо бозори ривожланишининг ҳажми ва истиқболини ўрганиб чиқиш;

2. Бозор учун керакли маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатларини баҳолаш, ишнинг унумдорлигини аниқлаш учун ўз товарларини сотиш мумкин бўлган нархларни қиёслаш;

3. Уни сотишнинг дастлабки йилларида тўсиқларини топиш;

4. Бизнес ҳолатини мунтазам назорат қилиш мумкин бўлган кўрсаткичларни аниқлаш.

Бизнес-режанинг таркиби

Ҳар қандай бизнес ўз хусусиятларига эга, бинобарин, ҳар қандай вазиятларда қулай бўлган «стандарт» режа мавжуд бўлиши еҳтимол. Ҳар қандай бизнес-режанинг ягона синалган тузиш тамойили мавжуд.

Бизнес-режа хулосалардан бошланиши лозим, уларни сиз энг охирги навбатда ёзасиз, лекин айнан улар бизнес-режангизнинг дастлабки пункти бўлиши лозим. Хулоса/резуме қисқача – 2-3 бет атрофида бўлиши лозим. Резюме - бу мустақил реклама ҳужжатидир, чунки унда бизнес-режангизнинг асосий қоидалари, ҳолати мавжуд бўлади. Бу кўпгина доимий инвесторлар ўқийдиган ягона қисм ҳисобланади. Инвестор еса, авваламбор қуйидаги маълумотни билишни хоҳлайди: кредит миқдори, қандай мақсад учун кераклиги, қоплашнинг кўзда тутилган муддатлари, ким лойиҳани инвестициялашни хоҳлаши, қарздор қандай шахсий маблағларга эга? Агар резуме аниқ, содда ва ишонарли қилиб ёзилган бўлса инвестор ёки бизнес режа ўқиётган експерт уни барча сахифаларини ўқишга қизиқади ҳамда астойдил ўрганишга киришади.

5. Лойиҳани якуний варианти ва унинг техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллиги

Лойиҳаларни техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг барча жиҳатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жиҳатлари) билан боғлиқ бўлган муаммоларни муқобил суратда кўриб чиқилади. Бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай олмайдилар, шу сабабли лойиҳаларни тайёрлашнинг бу босқичида турли соҳадаги мутахассислар гуруҳи иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Булар:

  • шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи бўлса мутахассислар гуруҳига иқтисодчи раҳбарлик қилиши керак);

  • маҳсулот реализация қилинадиган бозорни таҳлил қиладиган мутахассис(маркетолик);

  • маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яхши биладиган бир ёки бир неча муҳандис-технолог;

  • маҳсулот хусусиятларини, уни сотишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, хизмат кўрсатишни яхши биладиган муҳандис-конструктор;

  • шунга ўхшаш ишлаб чиқаришларни барпо этиш билан шуулланган қурувчи-муҳандис;

  • шу турдаги ишлаб чиқаришларда харажатлар ҳисобини юритиш бўйича мутахассис.

Тиа бўлимларининг тахминий тузилмаси қуйида келтирилган:

1. Лойиҳаларни вужудга келтириш шарт-шароитлари ва ғояси:

1.1. Лойиҳа ғоясининг мазмуни.

1.2. Лойиҳа ташаббуслари.

1.3. Лойиҳа бўйича маълумотлар.

2. Бозор таҳлили ва маркетинг стратегияси:

2.1. Умумиқтисодий таҳлил.

2.2. Маркетинг бўйича изланишлар.

2.3. Лойиҳа стратегияси асослари.

2.4. Маркетинг концепцияси.

2.5. Маркетинг тармоқлари ва харажатлари.

3. Лойиҳани ресурслар билан таъминланганлиги:

3.1. Хом ашё ва материаллар таснифи (классификацияси).

3.2. Материалларга бўлган талабнинг ўзига хос хусусиятлари.

3.3. Материал ресурслар мавжудлиги ва уларни етказиб бериш.

3.4. Материалларни етказиб беришмаркетинги.

3.5. Бутловчи маҳсулотлар ва материал ресурслар харажатлари.

4. Лойиҳалардаги объектларни жойлашадиган ўрни ва атроф-муҳит:

4.1. Объект жойлашадиган жой таҳлили.

4.2. Табиий муҳит.

4.3. Атроф-муҳитнинг таъсирини баҳолаш.

4.4. Ижтимоий-иқтисодий сиёсат.

4.5. Лойиҳаларнинг инфратузилмаси ҳолати.

4.6. Лойиҳа учун жойни танлаш.

5. Лойиҳалаш ва технология:

5.1. Ишлаб чиқариш дастури ва қувватлар.

5.2. Лойиҳа учун технология танлаш.

5.3. Лойиҳа учун технология сотиб олиш.

5.4. Лойиҳа учун асосий ҳужжатларни тайёрлаш.

5.5.Лойиҳа учун керакли машиналар ва ускуналарни танлаш.

5.6. Аҳоли учун уй-жой қуриш.

5.7. Техникавий хизмат кўрсатишга қўйиладиган талаблар.

5.8. Умумий инвестиция харажатларини баҳолаш.

6. Лойиҳалар кўрсатилган корхонани ташкил қилиш ва бошқа харажатлар:

6.1. Корхонани бошқаришни ташкил этиш.

6.2. Лойиҳалашни ташкил этиш.

6.3. Умумхўжалик ва умумишлаб чиқариш харажатлари.

7. Меҳнат ресурслари:

7.1. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий муҳит.

7.2. Ходимларнинг тоифа бўйича меҳнат ресурсларига талаби.

7.3. Штат жадвали.

7.4. Ходимларни ўқитиш-ўргатиш ва қайта тайёрлаш режаси.

7.5. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини баҳолаш.

8. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштириш:

8.1.Инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштиришнинг мақсади.

8.2. Лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари.

8.3. Лойиҳаларни амалга ошириш графиги.

8.4. Лойиҳаларни амалга ошириш бюджэти.

9. Инвестиция лойиҳаларини молиявий таҳлили ва инвестицияларни баҳолаш:

9.1. Лойиҳалар молиявий таҳлилининг мақсади ва вазифалари.

9.2. Лойиҳа харажатларини баҳолашнинг таҳлили.

9.3. Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услуби.

9.4. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш.

9.5. Ижобий ТИАни вужудга келтириш учун лойиҳа ғояси мамлакат ва ҳудуддаги умумиқтисодий шароитларга мос келиши керак.

4-мавзу. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари