Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
349
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

2. Иқтисодий таҳлилнинг йўналишлари. Лойиҳасиз ва лойиҳа асосида ривожланишни қиёсий таҳлили

Даромадлар ва харажатларнинг таҳлили қуйидаги тадбирларни ўтказишдан иборат:

1.Лойиҳа мақсадларини аниқлаш ва бош мақсаднинг иқтисодий мазмуни, оқибатларини англаш;

2.Лойиҳани баҳолаш чизмасини ва босқичларини аниқлаш;

3.Лойиҳа натижалари бўйича талабни прогноз қилиш;

4.Даромад ва харажатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш;

5. Рентабеллилик кўрсаткичларини баҳолаш;

6.Таъсирчанлик ва таваккал хавфи (қалтислик) даражасини таҳлил қилиш.

Лойиҳа мақсадлари уни молиялаштирувчи ташкилотнинг оператив вазифаларини акс еттиради. Масалан, транспорт соҳаси бўйича лойиҳа мақсади транспорт қатнови самарадорлигини таъминлаш, саноат лойиҳасининг мақсади еса маълум турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўлиши мумкин.

3. Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар

Жамият нуқтаи назаридан қараганда лойиҳа маҳсулотини сотиш ёки ресурсларини сотиб олиш баҳолари доим ҳам харажатлар ва даромадларнинг мақбул даражасини кўрсата олмайди. Масалан, баҳолар уларга солиқ тўлашга кетган харажатлар қўшиб юборилиши натижасида ошириб юборилиши ёки давлат субсидияси таъсирида пасайтириб юборилиши мумкин. Иқтисодий таҳлил учун, икки ёқлама ҳисоблашга йўл қўймаслик мақсадида, баҳоларни бу элементлардан тозалаш керак.

Иқтисодий таҳлилда баҳоларни тозалаш учун ҳисоблаб топилган, яъни бошқача айтганда яширин (соядаги) баҳолардан фойдаланилади. Яширин баҳоларни аниқлашда ички бозорда баҳолар юқорида келтириб чиқарувчи омиллар мавжуд бўлмаган пайтда қандай бўлар еди, дэган шартга асосланилади. Яширин баҳоларни аниқлашнинг энг оддий услуби жаҳон нарҳларини олиб, бир неча усулларни қўллаган ҳолда, сўмда қайта ҳисоблаб чиқишдир.

4. Манфатлар ва харажатларни ўлчаш услублари ва муаммолари

Лойиҳадан олинадиган манфаат (фойда)ни доим ҳам тўлиқ миқдорий баҳолаш мумкин эмас. Масалан, лойиҳа натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки тиббиёт хизмати яхшиланиши туфайли аҳоли солии яхшиланишини баҳолаш жуда қийин. Агар лойиҳа умумий фойдаланиш учун қулайлик яраца (тозалаш иншоотлари, жамоат марказлари) олинадиган манфаатни алоҳида истеъмолчининг тўлашга тайёрлиги тўрисидаги маълумотга асосланиб баҳолаб бўлмайди. Ресурслар ҳудудий тақсимланишининг яхшиланиши, мамлакат ичидаги (миллий) интеграциянинг кучайиши каби лойиҳадан олинадиган бир қанча ўлчаб бўлмайдиган манфаатлар мамлакат ичида ресурсларни жойлаштиришда муҳим ролъ ўйнайди.

13-мавзу. Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтисликни таҳлили

1.Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтислик тушунчалари.

Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтисликларни аниқлаш ва уларни бошқариш уларни ҳар бир босқичида жуда муҳимдир.

Биз хохламаган нарсанинг, воқеанинг содир бўлиш еҳтимолини қалтислик деб атаймиз. Инвестиция лойиҳалари учун қалтислик – бу лойиҳаларда кўзда тутилган мақсадларга эришмаслик еҳтимолидир. Бунинг натижасида инвесторларнинг лойиҳани молиялаштиришга бўлган қизиқиши пасаяди ёки лойиҳа умуман қизиқтирмай қолиши мумкин.

Иқтисодий қалтислик дэганда пул кўринишида ифодаланиши мумкин бўлган турли зарарларнинг юзага келиш еҳтимоллиги тушунилади.

Улар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Зарар кўриш хавфи, еҳтимоллиги мавжуд.Қайсидир маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар келтириши мумкин; Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида хатто энг йирик халқаро компаниялар ҳам баъзи соҳаларини ёки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди, уни ўрнига экологик соф ва тан - нарҳи арзон маҳсулотлар ишлаб чиқаришга утдилар.

  • Ноаниқлик, олдиндан кўра билиш имконияти йўқлиги. Яъни бозорнинг ўрганилмаганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли маълум бир лойиҳа учун якуний молиявий натижа қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин бўлади.

Фирмада рўй бериши мумкин бўлган қалтисликлар турли хил, лекин асосан уларнинг икки тури кўрилади:

  1. Молиявий қалтисликлар.

  2. Фирма хўжалик фаолияти билан боғлиқ қалтисликлар.