Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

Мактаб психологи амалий фаолияти: замонавий талаб ва ечим

Бугунги ёш авлод вакилларинниг шахс сифатида шаклланиши асосан ўқувчилик йилларига тўғри келади. Замонавий умумтаълим мактаблари амалиётида ўзлаштира олмайдиган ўқувчилар сонининг кўпайиб бораётганлиги муаммонинг долзарблигини янада ортишига сабаб бўлмоқда.

Педагогик қаровсизликлик – бу мактаб дастурини сурункали ўзлаштира олмаслик, мактабдан безиш ҳолатлари, бир синфда икки йил ўқиш (синфда қолиш) билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олиб, унинг оқибатлари педагогик-психологик фанларнинг:

а) умумтаълим мактаб ўқувчиларини зудлик билан диагностика қилиш;

б) мактаб таълимида коррекцион-ривожлантирувчи таълимнинг индивидуал дастурни тузиш;

в) ўқувчиларнинг психологик асаб тизими саломатлиги;

г) «қийин» ўқувчиларнинг ота-оналари дуч келадиган мураккабликларни ечишдек ўта муҳим вазифаларни долзарб қилиб қўяди.

Мазкур ҳолатни қуйидагича: биринчидан, ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларнинг билим даражасини мактаб педагогик жамоаси билан ҳамкорликда чуқур диагностика қилинишини; иккинчидан мактаб психологи ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларнинг нафақат соғлиғи балки, умуман боланинг мактабга тайёргарик даражаси ва ижтимоий психологик ривожланиши ҳақида ҳам билиши кераклигини шарт қилиб қўяди; учинчидан, мазкур «қийин» лик ота-оналар ўз фарзандларининг муаммолари ечимида бевосита ва бавосита иштирок этишларини англашларида масъулият сезишлари лозимлигини; тўртинчидан, мазкур ўқувчилар категорияси учун коррекцион-ривожлантирувчи тизимни жорий қилиш ва уни амалиётга татбиқ имкониятларини қидириш шарт эканлиги билан асослаш мумкин. Бу эса мактаб психологлари олдига диагностик коррекцион усуллар мажмуасини қўллаб, диагностика муаммоларини ҳал қилиш лаёқатига эга бўлишлари учун йўл очади. Муайян диагностик фаолият кўп қиррали бўлиб, баҳолаш даражасига кўра қўлланилади. Булар: педагогик, психологик ва тиббий даражлардир. Жумладан, педагогик диагностика-айнан бир гуруҳдаги ўқувчилар ривожланишининг педагогик даражасини аниқлаш, уларнинг яқин ривожланиш доираси, мактабдан «безиш»нинг бошланғич кўринишларини ўз вақтида ажратиш, ўқитиш шароитларини асослаш, педагогик ёрдамнинг ҳажми ва турларини ўрганишни ўз ичига олади. Агар диагностик коррекцион фаолят ўз вақтида оқилона амалга оширилса, кейинги босқичлар осон кечади.

Педагогик қаровсизликнинг психогик даражаси – бу ўзлаштира олмасикнинг чуқурроқ, бирмунча турғунроқ кўриниши бўлиб, боланинг ички имкониятлари, муаммонинг сабаб ва оқибатларининг таҳлилига қаратилади. Ушбу вазиятда тадқиқот субъектлари сифатида болага яқин инсонлар – ота-оналар, тарбиячилар ва ўқувчилар бўлиб, улар мазкур ўқувчининг муаммоларига индивидул ёндошиб, ўзлаштиришдаги сифатий ўзгаришларнинг характерини ўрганишдан иборат. Ўқувчини психологик-педагогик жиҳатдан ўрганиш усуллари маълум тамойиллар:

  • ўқувчи ривожланишини ҳар томонлама мукаммал ўрганиш;

  • ўқувчи муаммосига коррекцион ёрдам йўналишини аниқлаш;

  • ўқувчини анкета, интервью, тест, етакчи фаолияти самарадорлигининг таҳлили ҳамда ўрганишнинг табиий шароитларда кечиши;

  • ўқувчи тақдирига масъул ота-она, ўқитувчилар, тарбиячилар унинг ривожланишини баҳолашларидаги иштироки;

  • аниқ шароит ва ҳолатлардаги боланинг ривожланиш тарихи ҳақидаги маълумотларга таяниш;

  • муайян ривожланиш давридаги боланинг хулқи ва фаолият натижаларини ҳисобга олган ҳолда коррекция дастурини тузишга асосланади.

Мактабдан безиш (дезадаптация) ҳолатининг коррекция ва профилактикаси икки:

а) мактабгача ёш даврида мактаб (ўқиш)ни ёқтирмасик билан боғлиқ мойилликни аниқлаш, боланинг бошланғич синф таълимига тайёргарлигини аниқлаш;

б) таълим жараёнида «безиш» белги (симптом)ларини ойдинлаш-тириш, мактабдаги ҳаётининг илк кунлариданоқ боланинг мактабга тайёргарлик ва мослашувининг самаралилиги ҳамда характерини диагностика қилиш каби қисмлардан иборат.

Ушбу мақсадни амалга оширишда: ўқувчи сиҳат-саломатининг функционал ҳолати; тиббий маълумотларга асосланган асаб-руҳий саломатлиги; мактабга психологик-педагогик ва ижтимоий тайёргарлик даражаси; ўқув фаолиятига асосланган ва психофизиологик шаклланганлик кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган мактабдан безишнинг психологик-педагогик диагностика усулларига эга бўлиш керак. Сўнгра қайд этилган критерий асосида бола билан ҳамкорликда иштирок этувчилар (ота-она, мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари, тарбия учун масъул шахслар) учун хулқ ифодаланишлари даражаларининг тайёрланади.

Одатда, кузатишларнинг сифатий-миқдорий таҳлилига кўра, мактабдан безишнинг қуйи, ўрта ва юқори даражасини тафовутлаш мумкин. Бундай вазиятларнинг муваффақиятини таъминлашни мактабдаги ташкилий-педагогик консилиум ўз зиммасига олса, кутилган натижаларга эришилади. Ўқувчи камолотига масъул шахслар учун:

- ўқувчининг соғлиғи бир йилдаги ҳақиқий ёки психологик ҳимоя воситасини ифодаловчи касалланишлари сони; ўқувчининг ижтимоий статуси (ўқувчи-педагог, ўқувчи-синфдош (ўқувчи), ўқувчи-ота-она);

- интеллектуал-перцептив кўникмаларнинг шаклланиши;

- фанларни ўзлаштириш каби кўрсаткичлар ҳақиқий кузатиш (ўрганиш)лар предметига айланиши керак. Оқибатда мактабдан безиш ҳолатини қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш имконияти туғилади:

  • академик ўзлаштира олмаслик ҳолати – бу ўқув жараёнини таъминловчи интеллектуал-перцептив кўникмаларни, психофизиологик етуклик даражасининг мос эмаслигини;

  • ижтимоий таваккал ҳолати – бу ўқувчининг синфдаги, оиладаги, дўстлари орасидаги ижтимоий статуси, ўқув муҳитидаги унинг фаол ёки суст иштироки, фаолиятда ўзини ўзи тасдиқлашга уриниш оқибатидаги ўқув мотивациясининг йўқолиб боришига шахсиятли ва хулқий муносабат ила реакция кўрсатишидир;

  • саломатлиги эвазига таваккал ҳолати - бу яхши ўқишга интилиш, яъни юқори ўқув мотивацияси мавжуд ҳолда ўта зўриқиш ҳисобига яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштириш сабабли ўқувчи организмидаги толиқиш боис, дарсларга қатнаш ва ўзлаштиришдаги узилишларнинг таъсиридир;

  • комплекс таваккал ҳолати - бу мослашувнинг бузилиши бўлиб, унда юқорида қайд этилган ҳолатлардан икки ёки уччала ҳолатларнинг иштирок этишидир.

Ҳозирда мактаб мавқеини ривожлантириш учун педагоглар ўзларининг диагностик фаолиятларига эга бўлишлари ўта муҳим ва зарурлигини англаб етишлари даркор.

Зеро, аксарият ҳолларда улар ўзларини оқлаш учун ўқув юкламасидан ортиб, ўқувчиларни алоҳида ўрганишга вақт етмаслигини рўкач қиладилар. Бу фикр билан асло келишиб бўлмайди, чунки улар барибир ўқувчиларнинг ўзлаштиришларидаги индивидуал хусусиятлари, у билан боғлиқ қийинчиликлар нималар, уларнинг синфдошлари билан муоқатмандлик кўрсаткичлари, ўтилаётган фан ва фан ўқитувчисига муносабатлари каби жиҳатларига диққат-эътиборларини қаратадилар.

Мазкур маълумотларни бир тизимга келтириш ва қўшимча хатти-ҳаракатларсиз улардан таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишда унумли фойдаланиб, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари самарадорлигини орттириш учун қўлланса бас. Ўқувчиларни кузатиш ўқитувчи мақсадининг марказига айланиши эмас, балки ўқитиш самарадорлигини кўтаришга қаратилиши лозим.

Бунинг учун ҳар бир ўқув муассасаси жойлашган шарт-шароитлардан келиб чиқиб, ўқув фаолиятини бевосита меҳнат фаолияти билан яъни турли дарсдан ташқари факультатив ҳама фан тўгаракларига жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу аснода ўқувчиларнинг бўш вақтлари имкон даражада қисқартирилиб, ўқитувчи ва ўқувчининг дарсдан ташқари муносабатлари ҳам аста-секинлик билан давр талаб этганидек, устоз ва шогирд муносабатларига айланади. Ўқувчининг ҳар бир хатти-ҳаракати устоз томонидан кузатилар экан, унинг маънавий ҳам маърифий ютуқари ва камчиликлари ўз ўзидан акс этиб боради.

Шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир ўқувчи ўзи кузатиш объекти бўлиши билан бир қаторда тенгқурларига нисбатан субъект вазифасини ўтайди. Психологияда бу муносабатни ўзини ўзи бошқаришга асосанган шахслараро мулоқотмандлик деб баҳоланади. Шунингдек, психологик тадқиқотлар объективлиги қачон бўлади, қачонки, таббий ҳолатда бевосита кузатилиб, унинг хатти-ҳаракатлари комплекс баённомада акс этса.

Профессор Э.Ғ.Ғозиев таъкидлашича, «ўқув жараёнидаги ўзини ўзи бошқаришни авваллабор, педегогик жамоа сўнгра ўқувчилар жамоаси амалга оширишда энг асосий омил кузатувнинг мунтазамлилигидадир. Бу узлуксиз мунтазамлилик аввало, ҳар бир жамоа аъзосини ўз ичига қамраб олиши билан диққатга сазовордир.

Жаҳон психологлари тадқиқотларини умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир ўқувчи иккинчи бир ўқувчининг аниқ кўзгуси сифатида баҳо беради ва унинг хусуситларини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан ўқувчиларни кузатишда, унинг синфдошларига алоҳида эътибор қаратиш лозимдир.

Юқоридаги фикрдан кўриниб турибдики, ўқувчиларни кузатишда уларниннг хусусиятларини ҳар томонлама дифференциал психология қонунияти асосида таққослаш зарурати юзага келади. Шу аснода ўқувчиларнинг ижтимоий муҳитда тутган мавқейини аниқлаш, шу орқали унга нисбатан муносабатни шакллантириш усулларини қўллаш имконияти яратилади.

Рус психологи Эльконин таъкидлашича, «ўқув фаолиятининг асосини бевосита ва билвосита ўйин фаолиятига асосан шакллантириш ўқув жамоасининг ўзини ўзи бошқаришга замин яратиш билан бир қаторда ўқувчилар бошқарув хусусиятидаги индивидуал-типологик ва индивидаул-психологик томонларини намоён этиб, микро гуруҳлардан аста-секин катта жамоаларда катта вазифаларга ўтади».

Мактабга психологик ёрдамни асосан уч йўналишда ташкил этиш лозим:

  1. Педагогик ва ёш даврлари йўналиши, яъни мактаб шароитида ўқувчи шахсининг шаклланиши, руҳий тараққиёти қонунниятларини ўрганувчи замонавий, назарий-амалий восита ва усуллардан фойдаланиш.

  2. Ўқитувчининг психологик тайёргарлиги, дидактик ва услубий материалларнинг қўлланиши, ўқув режаларини ўз ичига олувчи барча таълим ва тарбия жараёнларини психологик жиҳатдан таъминлаш.

  3. Мактабда психологларнинг бевосита фаолиятини такомиллаштириш.

Мактаб психологининг бош вазифаси ўқувчилар билан, синф жамоаси билан, ота-оналар билан, ўқитувчилар билан, педагогик жамоа билан амалга ошириладиган ишлар жараёнидаги аниқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.

Психологик хизматнинг асосий мақсади эса ўқувчининг индивидуаллиги ва шахсининг таркиб топишида унинг психик тараққиётини таъминловчи психологик шароитларни яратишдан иборатдир. Унинг икки босқичли, яъни долзарб ва истиқбол режасини фарқлаш мумкин. Долзарб режада психодиагностика ва психокоррекция, истиқбол режада олдини олиш чора тадбирлари ва тараққиёти ўз ифодасини топади. Шуни унутмаслик ҳам керакки, амалий психологларнинг иш усули ва аниқ фаолиятини ҳеч қачон маълум маънода режалаштириб бўлмайди, у эркин иш юритмоғи керак. Зеро, ўқувчилар билан амалга ошириладиган ҳар қандай иш унинг руҳий тараққиёти шароитлари ва манбаларини ҳам ўрганишни ўз ичига олмоғи зарур. Мактаб психологининг биринчи вазифаси ўқувчининг шахсий ва руҳий ривожланишини таъминлашдир. Масалан, АҚШда мактабга психологик хизматнинг икки: тўғридан тўғри, ва нотўғри, яъни бевосита хизмат тартиби қўлланилади. Тўғри хизматда психолог ўқувчилар билан шахсан иш олиб боради. Бу оммавийлашган ва кенг ёйилган усул бўлиб, психолог ўқувчи билан тестлар ёрдамида, маслаҳатлар, билишнинг айрим шакллари ҳамда хулқ-атворни «даволаш» йўли билан шуғулланади. Нотўғри хизматда психолог таълим-тарбиянинг махсус касб эгалари (масалан, ўқитувчилар) ва бошқа касб эгалари (масалан, ота-оналар) билан машғул бўлади, уларга ўқувчи билан боғлиқ муаммоларни ечишда маслаҳат бериб, ёрдам кўрсатади.

Ҳар икки хизматнинг ҳам туб мақсади муштаракдир. Айни чоғда бавосита хизматнинг қўшимча вазифаси бўлғуси мутахассисларга ва таълим-тарбия соҳасида ишламайдиганларга ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берувчи билимларни эгаллашларида кўмаклашишдир. Бавосита хизмат нисбатан кўп сонли ўқувчилар билан ишлаш имконига эга. Чунки, айрим вазифаларни ўқитувчилар, ота-оналар, ҳатто ўқувчининг ўртоқлари ҳам психологларга қараганда самарали ҳал қиладилар.

Психологнинг амалий фаолияти ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан тушган саволларга жавоб излашдан бошланади. У фанлардан ўзлаштира олмаслик, тарбияси «қийин»лик сабабларини аниқлайди, болаларни 1-синфга тайёрлаш даражасини ўрганади, ўқитувчи – ўқувчи муносабатидаги низоли вазиятлардан қутулиш йўлларини, мактаб билан оила алоқасини уйғунлаштириш чораларини излайди, ўқувчиларнинг маъсулияти, ўқишга қизиқишларини, ижтимоий фаолликлари ва бошқаларни билишга интилади. Ёш ўқитувчиларга ёш мутахассисликлари билан боғлиқ кўникма ва малакаларни ўстиришда, шахсий хусусиятларини шакллантиришда, ота-оналарга фарзандларининг яхши ўзлаштирувчи ва одобли ўқувчилар қаторига қўшилишида, оилавий муҳитнинг соғломлашувида ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга, ўқувчиларга уларда ўқув кўникмалари ва малакаларининг такомиллашувида, у ёки бу хусусиятларини ривожлан-тиришда, ўз-ўзларини тарбиялашда, касб танлашларида кўмаклашади.

Мактаб психологи кузатишларига кўра, ўз-ўзига талаб қўйиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. У, ўрни келганда, диққатини жалб қилган ўқувчи ёки синф жамоасининг хулқ-атворини, ўзаро мулоқотини, ўқишга қизиқиш хусусиятларини аниқлаши, ташҳис қилиши, тўғрилаши, уларни ривожлантириши мумкин.

Психологнинг муҳим вазифаларидан яна бири психологик маърифат тарқатишдир. Психологик маърифат ўқувчилар, ўқитувчилар ва умуман мактаб маъмурияти, шунингдек, таълим субъектларининг барчаси учун ўқув фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи омилдир.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, юқорида зикр этилган фикрларнинг самарадорлигини таъминлаш учун республикамизда психология илмий тадқиқот институтини очиш, координацион Кенгаш қошида психологик, психологик-дидактик, психофизиологик йўналишлар бўйича тадқиқот ишларини кенгайтириш замон талабларидан биридир. Агар мутасадди ташкилотлар ва вазирликлар психологларнинг илмий-амалий фаолиятларини қўллаб-қувватласалар, нур устига аъло нур бўлур эди.