Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

Терапевтик ўзаро таъсирлашув

Шахс фаолият кўрсатадиган барча соҳаларда психологик маслаҳат ва психокорекциянинг таъсир ўтказиш методлари ичида энг биринчи қўлланиладиган энг содда ҳамда энг қадимий усуллардан бири бу ишонтириш усули ҳисобланади.

●Шахсни ишонтириш усулини мовфақиятли амалга ошириш учун психолог мутаҳасис мижоздан даслабки маълумотларни олганидан сўнг, уни психологик маслаҳатга келиб, тўғри қилганлигини тушунтира олиши керак.

●Шахсни ишончига кириш усули психолог мутахассис мижозни психологик маслаҳатни имкониятлари ва унда олиб бориладиган корекцион ишларни сир сақланишни кафолатланганлигини тушунтира олиши лозим.

●Психологик таъсир – бу турли воситалар ёрдамида шахснинг фикрлари, ҳиссиётлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир. Бунинг энг онсон йўли мижозни диққат билан тинглаб, туриб мутахассис психолог аста секин ўз фикрини мижозга сингдириш тушинилади.

Психологик хизмат кўрсатишнинг барча тармоқларида психологик таъсирнинг асосан уч воситаси фарқланади.

●Вербал таъсир - бу сўз ва нутқ орқали кўрсатадиган таъсирдир. Буни асосини сўзлар ташкил этади. Маълумки, оғзаки нутқ – бу шахслараро сўзлашув, ўзаро муомала жараёни бўлиб, унинг воситаси – сўзлар ҳисобланади. Монолог нутқда ҳам, диалогик нутқда ҳам одам ўзидаги барча сўзлар заҳирасидан фойдаланиб, энг таъсирчан сўзларни топиб, шеригига таъсир кўрсатишни ҳохлайди.

●Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар. Шубҳасиз бунга нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланаётганлиги, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган харакатлар, нидолар киради. Шунга қараб ҳам сухбатдошимиз бизга бирор нарсани ваъда бераётган бўлса, биз унинг қай даражада самимийлигини билиб оламиз. Куйиб-пишиб, очиқ юз ва дадил овоз билан “Албатта бажараман!”, деса ишонамиз, албатта.

●Новербал таъсирнинг маъноси “нутқсиз”дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ,), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир - бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради. Уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кучайтириб, суҳбатдошларнинг бир - бирларини яхшироқ билиб олишларига ёрдам беради. Масалан, агар учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ҳам суҳбатдошингиз сизга қарамай, атрофга аланглаб, “Кўрганимдан бирам хурсандман”, деса, ишонасизми?

Мулоқот жараёнидаги характерли нарса шундаки, суҳбатдошлар бир-бирларига таъсир кўрсатмоқчи бўлишганда, даставвал нима дейиш, қандай сўзлар воситасида таъсир этишни ўйлар экан. Аслида эса, ўша сўзлар ва улар атрофидаги харакатлар муҳим роль ўйнаркан. Масалан, машҳур америкалик психолог Меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38%, ва новербал харакатлар 58% гача таъсир қиларкан. Кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин албатта, лекин халқ ичида юрган бир мақол тўғри: “Уст - бошга қараб кутиб олишади, ақлга қараб кузатишади”.

Мулоқотнинг қандай кечиши ва кимнинг кўпроқ таъсирга эга бўлиши шерикларнинг ролларига ҳам боғлиқ. Таъсир этувчи- бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун барча юқорида таъкидланган воситалардан фойдалади. Психологик таъсирнинг объекти - таъсир йўналтирилган шахс. Лекин таъсир этувчининг суҳбатга тайёргарлиги яхши бўлмаса, ёки таъсирнинг объекти тажрибалироқ шерик бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва таъсир кучини қайта эгасига қайтариши мумкин бўлади.

●Ўз-ўзини назорат қилиш методи. Мақсадга мос ҳаракат учун ташқаридан эмас, балки шахснинг ўзи томонидан мукофотлаш юзага келади. Мижоз ўз хулқидаги ўзгариши учун ўзини-ўзи ёқимли мукофот билан тақдирлайди.

Мижозга марказлашган терапиянинг асосий усулларини қуйида таҳлил киламиз. Мижоз ўз-ўзига ёрдам бериш имкониятига эга, терапевт эса йуналтирувчидир, деган тамойилга асосланиб, у ўзига нисбатан ҳурмат даражасини оширишга ҳаракат қилиши лозим.

Роджерс энг муҳим тўртта шартни илгари сурган:

1) Терапевт ўз установкаларига қарши чиқиб бўлса-да, мижоз ҳисларига шартсиз ижобий муносабатда бўлиши керак.

1) Мижознинг эмпатия ҳисларини терапевт ўз тажрибасига таянган ҳолда ҳис қилиб кўриши, оламга унинг нигохи билан қараши лозим.

3) Аутентлик – ўзининг ички жавобларини ниқобламасдан мижоз билан муносабатга киришиш.

4) Терапевт мижозга муаммосини тушунтиришга, уни бартараф этишга ҳаракат қилмаслиги керак. У фақат акс эттирувчи ойна сингари хизмат қилиши ва мижоз айтганларини диққат билан тинглаши лозим. Мижоз фикр билдириши давомида унинг муаммосини терапевтик шаклдаги аксини кўриб, унга янгича мантиқий таҳлил қилиб ечиши мумкин. Роджерснинг фикрича, одам ўз реал “Мен”и ҳақида тасаввурга эга бўлганидагина ўз муаммосини хал қилиш йулини топади. Терапевт шахснинг реал “Мен”ини кўришга ёрдам бериши зарур.

Бу метод асосан ҳисларини ва фикрларини очиқ-ойдин айта оладиган мижозларга самарали ёрдам беради.

●Гештальттерапия Вильгэльм Райх ва Фредерик Перес томонидан асосланган бўлиб, мазкур метод гештальтпсихологиянинг “шакл-фон” назарияси замирида ишлаб чиқилган Трансакцион анализ назарияси.” Бу назария Э.Брен томонидан ишлаб чиқилган. У асосан ижтимоий муаммолар ва муносабатларни ижобийлаштиришга қаратилган. Э.Бреннинг фикрича, одам хаётида уч хил позициядан иборат ролни уйнайди: “ота-она”, “катта одам” ва “ёш бола”. Одам хаётда шу ижтимоий мавқийлардан бирига асосланиб фаолият кўрсатишга ўрганган. Вазиятга қараб бу ижтимоий мавқийлар ўзгариб боради. Чунончи, болада ёшлигидан катта одам ҳақидаги тасаввури асосида «катта одам» ижтимоий мавқейи, ота-онанинг таъсири натижасида эса «ота-она» мавқейидаги даража вужудга келади.

Ёшлигидан тўпланган тажриба боланинг шахсий нуқтайи назарини вужудга келтиради ва бу нарса унинг муносабатларида намоён бўлиши мумкин. Бу метод одамнинг муносабатларини англашга ёрдам беради.

●Гештальттерапия методи. Гештальтпсихологиянинг ушбу метод “шакл-фон” назарияси замирида ишлаб чиқилган, яъни бирор объект шакли бўлса, бошқа объектлар шу шаклни англашга ёрдамчи фон сифатида хизмат килади. Гештальттерапияда бирорта англанилган шакл бўлса, бошқа ҳислар англанмай колади, деган тамойилга таянилади. Гештальт “яхлитлик” деган маънони англатиб, фонд вужудга келувчи шакл бўлиши мумкин. Одам руҳий муаммоларининг келиб чиқишида англамай қолган тузилма гештальт сифатида хизмат қилиши мумкин. Бу муаммони ечиш учун гештальт вужудга келиши, мижоз эса ўзини англаб етиши шарт. Бунинг учун терапевт “шу ерда ва ҳозир” тамойилини қўллайди. Масалан, вербализация орқали “шу ерда ва ҳозир англаяпман” деб бошланувчи сўзлар билан мурожаат килади. Кейин бу ҳолатларнинг яхши ёки ёмонлиги, қулай ёки ноқулайлиги англанади. Гештальттерапевт мижозга ўзини англашига ёрдам бериш учун унинг хатти-ҳаракатларига диққатини қаратиши, яъни хатти-ҳаракатни англаш орқали ҳисни англашга, ҳисни англаш орқали эса гештальт тузилишига, муаммо ечилишига ёрдам бериши мумкин. Мижоздаги ҳимояланиш механизмларини унинг ўзига англатиш ҳам гештальттерапиянинг йўлидир, яъни одам ташқи оламга йўналтирган эҳтиёж энергиясининг ижтимоий қарама-қаршилик натижасида ўзига қайтарилишидир. Бу нарса рэтрофлексия деб аталиб, у “ўзига кайтариш” маъносини англатади. Бу энергия кейинчалик шу йўналишдаги бошқа эҳтиёжлар вужудга келишига тўсиқ бўлиши мумкин. Масалан, бировни уришга эҳтиёж туғилиши натижасида одам қулида оғрик пайдо бўлиши ва бунинг сабабини англаш оғрик зарбини йўқотиш мумкин. Кейинчалик Перэс одам ўзини ўзи қийнашини, «бу нарсани қиламан ва буни қилмайман» деган мулоҳазасини «юқори ва пастки» деб номлаган.

●Интеракцияодамнинг ташқи оламдаги нарсаларни бировлар обрўйига асосланиб қабул қилиб олиши. “Интеракт сингмай қолган, чайналмаган овқатга ўхшайди”,-деб ёзади Перэс. Интерактни англаш ҳам муаммони ечишга ёрдам беради.

●Проекцияинтеракцияга қарама-қарши, ўз фикрини бошқаларнинг фикрлари деб қабул қилиш. Перэс проекциясининг олдини олиш учун “ўз фикрига жавобгар қилинг” деган ғояни илгари суради. Жавобгарликни қабул қилиш орқали, яъни муаммо ўзиники эканлигини қабул қилиш натижасида мижоз етукликка етиши мумкин. Гештальттерапия–шахснинг ўзлигини англашга, ана шу орқали ўз муаммоларини “ҳозир ва шу ерда” ҳал қилишга ёрдам берувчи метод.

● “Нейролингвистик программалаштириш” (қисқача килиб айтганда НЛП) энг замонавий ва кенг тарқалган терапевтик йўналиш бўлиб, у мижознинг ўзини англашга, хатти-ҳаракатлари ва сўзлари ўртасидаги қарама-қаршиликни тушуниб етишга ва бошқа одам бегона эканлигини тушунишга ёрдам беради.

НЛП юкорида таҳлил қилинган методларнинг энг самаралиларини танлаб қўллаш натижасидир. НЛПда асосан лингвистикага, яъни сўзларнинг тузилиши руҳий оламнинг кўрсаткичи сифатида қўлланишига асосланилади. НЛПда шахс ўз сезги аъзоларининг ишлашидан келиб чиқиб, уч хил жавоб бериши тан олинади. Репрезентив системада ташқи олам аудиал, визуал, кинестик, яъни асосий масофали ва ички ҳаракат рецепторлари асосида қабул қилиниб, шу асосда ташқи оламга нутқ орқали жавоб қайтарилади, деб тушунтирилади.

Юкорида кўриб ўтилган терапевтик методлар ҳарбий соҳада психологик маслаҳат ва психологик коррекцияда мувофақияти ҳамда самарали ишлаши учун ҳозирги вақтда ижтимоий психологик терапевтик гуруҳлар билан ишлаш ривожлантирилган. Қуйида психодрама ҳақида қисқача тўхталиб, гуруҳий терапия йўлларини кўриб ўтамиз.

●Психодрама 10-йилларда Морено томонидан ишлаб чиқилган метод бўлиб, у гуруҳий психотерапиянинг шаклланишига асосий туртки бўлиб хизмат қилган.

Мижознинг руҳий оламини ўрганиш учун психодрамада гуруҳий драматик импровизация қўлланилади. Психодрамада мижоз ўз долзарб муаммосини гуруҳ билан ўйнаб кўриши мумкин. Масалан, мижознинг муаммоси дўсти билан гаплашиш бўлиши мумкин. Терапевт режиссёр сифатида ролларни бўлади. Шароитга қараб одамлар, предметлар ролида стол, стул, лампа ва бошқалар дўсти ролида чиқиши мумкин. Дўст ролини уйновчи мижозга дўстининг хусусиятлари айтилади ва у вазиятни ўйнаб кўради, кейин бошқа кузатиб турган гуруҳ аъзолари ўз вариантларини кўрсатишади ёки бўлиб ўтган воқеанинг мижозда кучли ҳис уйғотган томонини ўйнаб кўрсатишади. Шуниси қизиқарлики, бу ҳодиса ўйналаётганда мижозда ўша ҳисни бошдан кечирилишида ҳатто у хушидан кетиб колиши мумкин.

Психодраманинг мақсади ҳам, Моренонинг фикрича, мижозда кучли туйғу ва ҳислар кечишини уйғотиш орқали тажрибани янада такомиллаштиришдир. Психодрамада ролли ўйин услуби кўлланилади. Бунда ўйин спонтан (тўсатдан, кутилмаган) ва ижодий кечади. Бу нарсалар ўз ичига адекват жавоб беришни ва янгиликни олади. «Теле психодрама» проекция сифатида кўринувчи тушунчадир, яъни роллар ўйналиши давомида оламга бошқа одам кўзи билан қараш ғояси ётади.

Катарсис – кучли ҳисни бошдан кечириш бўлиб, унинг натижасида инсайт йули билан муаммони янгича тушуниш келиб чиқади. Кўпинча “Монолог” ва иккинчи “Мен” методлари ишлатилади. Роллар алмаштириб борилади ва охирида фикр алмашиш орқали янги билим олинади.

Гуруҳий психотерапия термини ҳам Якоб Морено томонидан психология фанига олиб кирилган. Гуруҳий йўналишда, юқорида кўрилган терапевтик йўналишларнинг аксариятидан фойдаланилади. Гуруҳий йўналиш ўзини шахсини ривожлантиришга ва англашга, шз муаммосини ечишга интиладиган одам билан ишлашга қаратилган. Гуруҳий йўналишнинг устун томони шуки, унда терапевт эмас, балки гуруҳ аъзолари муаммони ечишга ёрдамлашади, яъни бошқалар муаммосини ҳал қилиш орқали ўз руҳий оламини бойитишади.

●Гуруҳий тренинг одамнинг бошқалар ҳақидаги тасаввурини ўзгартириб, янги ҳаракат шаклларини, яъни жамиятнинг кичик моделини гуруҳда ўрганиш методидир.

Асосий нарса гуруҳда либилизация, яъни доимий ўрганилган харакатлардан кучли ҳислар натижасида воз кечиш ва янги хатти-ҳаракат шаклларини қабул қилиши, бошқача қилиб айтганда, оламни тор қобиғдан чиқиб ўрганишдир.

Гуруҳий машғулот ўтказишда асосан доира шаклида ўтириш қабул қилинган. Доирада ҳамма одам бир-бирини кўриб туради. Шунинг ўзи одатда янгиликни идрок қилиш учун ўзгаришни вужудга келтириши мумкин. Одам ҳар бир жамоа аъзоси тенглигини идрок килади ва англайди. Унинг асосий принциплари «шу ерда ва ҳозир», «активлик» ва «конфиденциаллик»дан иборат. Ўз хатти-ҳаракатлари ҳақида салбий гапларни эшитишни хохламаган гуруҳ аъзоси «техника», “СТОП” сўзини ишлатиши мумкин.

Моренодан кейин гуруҳ билан ишлашга қизиқиш Курт Левин ишларида кўринади. Унгача ҳам бир қанча одамлар бу йўналишда иш олиб боришган, лекин Курт Левинни тренинг гуруҳларининг асосчиси.

Гештальт гуруҳлар юқорида кўрилган гештальттерапия методлари ва тамойилларига асосланади. Бошқа гуруҳлардан фарқли ўлароқ, гуруҳ машғулотларини тренер ҳар бир аъзо билан алоҳида ўтказиши мумкин. Гештальт гуруҳларнинг асосий максади – жавобгарликни ўзига олган ҳолда ўзлигини англашдир. Гештальт назарияси бўйича одам ўзини англаш вақтида самимий кўрингандагина яхлитлик, гештальт ҳосил бўлади.

Қайси мамлакат доирасида ёки қайси миллат вакили билан психологик маслаҳат ва психокорекцияни ташкил этилишидан қаттий назар унинг марказида шахс туради. Ўз навбатида шахс ижтимоий муҳитни махсули бўлганлиги учун ҳам шахс психологик методларга эмас, аксинча психологик методлар шахсга мослаштирилади. Юқорида санаб ўтилган психологик усулларни шахс фаолият кўрсатаётга касбга мослаштириб психологик маслаҳат ва психокорекцияни муваффақиятли амалга ошириш табиий ҳол.

Таянч тушунчалар: психологик консултация, психокоррекция, оптимал ривожланиш, инқирозли ҳолат, профилактик ишлар.

5-МАВЗУ: ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ.

Режа:

  1. Таълим тизимида психологик хизмат.

  2. Олий таълимда психологик хизматнинг назарий асослари.

  3. Олий таълимда психологик хизматнинг муаммолари.

Маълумки, барча ривожланган мамлакатлардаги таълим тизимининг муваффақияти ушбу тизимда психалогик хизматнинг ҳар томонлама тўғри ва самарали тарзда тадбиқ этилиши билан бевосита боғлиқ эканлиги кўпгина маориф ходимларининг диққат эътиборини ўзига қаратмоқда.

Порлоқ келажагимиз пойдеворини, албатта юксак ижтимоий билимлар мажмуаси бўлмиш таълим тарбиясиз ва унинг равнақисиз кўриб бўлмайди.

Таълимнинг ривожланиши барча фанлар каби педагогика ва психалогия фанлари олдига ҳам қатор вазифаларни қўймоқда.

Таълим жараёнинг психологик таҳлилга бағишланган кузатишлар шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг ўқув тарбиявий фаолиятларини ташкил этишда ва бошқаришда бугунги кунда психологик хизмат тизими ҳал қилиши ва бартараф этиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжуд. Фикримизнинг далили сифатида қўйидаги йўналишларга алоҳида тўхталмоқчимиз:

1. Болаларни руҳий ва интеллектуал тайёргарлиги асосида мактабга қабул қилиш муаммоси:

Кейинги кузатишларимиз натижаси шуни кўрсатадики, олти, етти ёшга кирган ҳамма болаларни ёппасига мактабга қабул қилиш аньанага айланиб бормоқда. Психологлар эса ҳеч қачон бунга йўл қўймаган бўлар эдилар. Сабаби ҳар бир бола ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан ўзига хос индивидуал имкониятларга эга. Баъзи болалар олти, етти, ҳатто саккиз ёшга тўлсаларда мактаб таълимини бошқа ўз тенгдошлари қатори ўзлаштиришга ҳали тайёр бўлмайдилар. Биз эса уларни мактаб режасига қараб, баьзан ота-онасининг хоҳишига қараб мактабга қабул қилаверамиз, таълимий машғулотларни эса болага мажбур олиб борамиз. Натижада, бола психик жиҳатдан турли касалликларга йўлиқиб, кейинги ўқув фаолияти босқичларида муваффаққияцизликларга учраши мумкин. Бу эса боланинг ақлий ва интеллектуал жиҳатдан табий ривожланиш илдизига атайлаб болта уриш демакдир. Бундай ҳолатларда зудлик билан барҳам бериш, яьни ҳар бир мактаб таълимига илк бор қадам қўйган болани махсус ва мукаммал ишлаб чиқилган психологик тестлардан ўтказиш ва унинг натижалари асосидагина болани мактабга қабул қилиш ҳақида жиддийроқ ва ўта масъулият билан ўйлашимизга тўғри келади. Қолаверса, бундай тестлар ёрдамида аллақачон ривожланган мамлакатлар АҚШ, Япония, Германияда баъзи болалар 9 ёки 10 ёшдан, баъзилари эса ҳатто 4 ёки 5 ёшдан ҳам мактабга қабул қилинади ва тегишли шароитлар яратилгач, таълим жараёнида бундай болаларнинг барча шахсий ва руҳий имкониятларидан тўлиқ ва унимли фойдаланиш учун замин ҳозирланади.

1. Бошланғич таълимда куни узайтирилган гуруҳларни тўғри ташкил этиш муаммоси:

Кўпгина мактабларда болалар, аксарият 1-синф ўқувчилари дарсдан сўнг яна 4 ёки 5 соатлаб мактабда куни узайтирилган гуруҳларда қолиб ўқиши керак. Бу билан биз 6-7 ёшли болани 7-8 соатлаб мактабда ушлаб турамиз. Савол берайликчи, бола шуни хоҳлайдими, аниқроғи, бола психикаси учун шу тадбир яхши самара бера оладими, албатта йўқ. Ҳатто биз катталар мунтазам равишда ҳар куни 7-8 соатлаб мактабда қолиб ўқиш имкониятига эга эмасмиз. Ахир боланинг эҳтиёжлари кўпроқ ўйинга ва ухлашга мослашган. Ҳолбуки, 7-8 соатлаб ўқиш жараёнида бола зерикади, психик жиҳатдан толиқади, мактабдан безийди ва юксак даражада кўтарилиши мумкин бўлган ўқув қизиқишлари сўнади. энг ачинарлиси шундаки, кўп ҳолларда уйга бориб, ҳатто овқатини ҳам емай ухлаб қолади. Шундай экан, куни узайтирилган гуруҳлар тизимини шакл ва мазмуни қайтадан психологик таҳлил асосида ўйлаб кўриш ва ишлаб чиқиш вақти келмадимикан.

3. Баҳолашнинг психологик мезонига риоя қилиш муаммоси: Тегишли психологик педагогик адабиётлардан маълумки, бошланғич синф ўқувчиси учун энг биринчи мотив бу яхши баҳо олиш ва шу баҳо орқали ўз "МЕН"лигини илк бор ҳис этиш, ўз ота онасининг ва катталарнинг ҳурматига сазовор бўлишдир. Шунинг учун ҳамма бошланғич синф ўқувчилари яхши баҳо олишга интиладилар. Лекин, кўп ҳолларда баҳолаш мезонининг бузилиши ўқувчи психикасига, айни пайтда шахс сифатидаги тараққиётига салбий таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчиларидаги баҳолашнинг психологик мезонларини ҳам чуқурроқ ўйлаб кўришга тўғри келади.

4. Уй вазифаси ва мустақил ишларни психологик жиҳатдан тўғри ташкил этиш муаммоси:

Кузатишлар натижаси шуни кўрсатдики, бошланғич синфларда ўқийдиган барча ўқувчиларга дарслик буйича бир хил уй вазифаси ва бир хил мустақил ўқув топшириғи берилади. Чунки, дарслик ҳамма учун бир хил яратилган. Лекин, бир синфдаги барча ўқувчиларнинг мазкур ўқув предметига ёки ўқув топшириғини бажаришга нисбатан интеллектуал имкониятлари ва иқтидори бир хил эмаску. Шу боисдан бўлса керак уй вазифаси ёҳуд мустақил ишни мунтазам бажариб келувчи ўқувчиларни қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:1-гуруҳга кирувчи болалар ўз кучи этмаган "ўзгалар" (ота-она, опа-ака ва бошқалар) ёрдамида уй вазифасини шунчаки "бажариб" келади. Шунинг учун мактабда бериладиган мустакил топшириқларни китобдагидек ҳаммага бир хил эмас, балки ҳар бир ўқувчининг психик имкониятига, кўникма ва малакаларига, қобилиятига караб бир оз оддийлаштириб, такомиллаштириб ёки керак бўлса баъзи илғор ўқувчилар учун бир оз мукаммаллаштириб бериш вақти келмадимикин.

5. Ўқувчилар жамоасидаги психологик мухитни бошқариш муаммоси: Социалогик тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлмоқдаки, ўқувчилар гуруҳида намоён бўлувчи баъзи бир зиддиятлар ўқув фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Турли социологик-психологик усуллар орқали ушбу ҳолатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этишдаги энг самарали йўлларни излаш таълимнинг яна бир асосий долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.

6. Мактаб ва оила ҳамкорлигида психологик уйғунликни таьминлаш муаммоси:

Табийки, бола камолоти учун мактаб ва оила ҳамкорлигидаги тадбирлар ҳамиша муҳим аҳамият касб этади. Лекин, баъзи ҳолларда мактаб тарбияси билан оиладаги тарбия муҳити ниҳоятда бир-бирига зид эканлиги билан болани қийнаб қўймоқда. Бола қай бирига мослашишга ҳайрон. Гап шундаки, болани чуқур ўрганиш учун унинг оиласини ҳам чуқур психологик таҳлил қилишга тўғри келади. Афтидан, боланинг тўлиқ психологик имкониятлари ҳақида ота-оналарга маълумот бериш билан бирга ота-оналар олдига ҳам бола тарбияси учун тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда маълум талаблар қўйиш ва унинг ижросини мунтазам назорат қилиб бориш ҳақида жиддийроқ ўйлашга тўғри келади.

7. Бола шахсини тўғри тушуниш ва таҳлил кила олиш муаммоси: "Хар бир шахс кайтарилмас темпераментдир", -деган эди буюк физиолог И.П.Павлов. Қолаверса, ҳар бир инсоннинг ўзигагина хос имкониятлари мавжудлиги ва унга ҳамиша жиддий эътибор бериш зарурлиги ҳақида Ўрта Осиёнинг буюк мутафаккирлари Ибн Сино, Фаробий ва Берунийлар ҳам ўз замонларида алоҳида қайд этиб ўтганлар.

Юқорида таъкидлаганимиздек, таълим олаётган ҳар бир индивид ўзига хос бир бетакрор оламдир. Ўқитувчи эса ушбу шахсни тарбиялаш учун даставвал унинг "бетакрор оламига" кира олиши ва шунга мос келувчи тарбиявий тадбирлар режасини тузмоғи лозим. Бугунги кунда сир эмаски, кўпгина мактабларимизда ҳар бир ўқувчининг бутун психологик қиёфасини ифодаловчи маълумотлар йўқ. Зеро, таълимнинг дастлабки кунлариданоқ ҳар бир бола учун хос бўлган иқтидор ва қизиқишларни диагностика қилувчи тестлар ишланмасининг зарурлигига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бу эҳтиёжни қондириш учун эса республика микёсида юзлаб, минглаб психолог-мутахассислар тайёрлаш муаммоси ҳал қилинмоғи даркор.

Умуман психологик хизматга асосланган таълим жараёни ҳар бир ўқувчи камолотига, ундаги барча иқтидор қирраларини очишга ва ривожлантиришга хизмат қила олиши билангина аҳамиятлидир.

Таниқли руҳшунос олим Л.С.Виготский тараққиётдан илгарилаб кетган таълимгина самарали булишини қайта-қайта таъкидлаган эди. Бугун бола катталар ёрдамида амалга ошираётган ишни эртага ўзи бажариши керак. Бунга болани ҳар томонлама ривожлантирадиган, уни фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини аста-секин ўсиб боришига имкон яратадиган тафаккурнинг янги-янги қирраларини очадиган таълим ва тарбияда, педагогик усулларга, психологик хизмат тизимига эга бўлинган тақдирдагина эришиш мумкин.

Ўйлайманки, юқорида қайд этилган барча муаммолар устида янада жиддийроқ ўйлаш изланиш ва психологик тадқиқотлар олиб бориш бошланғич таълим тизимининг жамиятимиз идеалларига ва мамлакатимиз равнақига мос юқори савияда бўлишини таьминлашга хизмат қилади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, ўсиб келаётган ёш, бунёдкор авлод келажагини ҳар томонлама такомиллашган ва ижтимоий тараққиёт талабларига тўла-тўкис жавоб бера олувчи таълим тизимининг муваффақиятли татбиқисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Таълимнинг муваффақияти эса ташкил этилган ўқув фаолиятининг ҳар бир ўқувчи шахсига, унинг ижтимоий тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Бу масъулиятли вазифани, айниқса, бугунги кунда психологик хизматсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса, болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, ўқув топшириқларини такомиллаштиришда, ўқувчиларни у ёки бу касбга йўналтиришдаги ўзига хос индивидуал психологик хусусиятларини ва қизиқишларини аниқлашда, уларни ўз-ўзини англашларида, ўқув жараёни, ўқувчилар жамоаси, ўқувчи-ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ барча муаммоларни бартараф этиш йўлларини излашдаги психолог-олимларнинг бугунги ютуқлари ҳақида етарли далиллар мавжуд. Масалан, И.В.Дубровина тадқиқотларида мактабда психологик хизматни ташкил этишдаги назарий ва амалий жиҳатларнинг асосланиши, Л.И.Божовичнинг ўқувчи шахси ва унинг мактаб ёшидаги шаклланиш босқичларини психологик таснифловчи эмпирик маълумотлари; А.Г.Асмоловнинг ўқувчи фаолияти ва установка уйғунлгини изоҳлаб берувчи тадқиқотлари, Д.И.Фельдштейннинг онтогенезда ривожланувчи шахс ижтимоий тараққиётининг психологик қонуниятларини очиб беришга қаратилган қатор илмий-тадқиқий кўрсатмалари, Э.А.Климовнинг ўқувчини касбга йўналтиришдаги индивидуал услубни ўзида мужассамлаштирган психологик мезонлар ишланмалари, Б.С.Мерлиннинг ўқувчи шахсидаги индивидуал ва социал типик хусусиятлар психологиясини изоҳлаб беришга қаратилган асарлари, Э.Ғ.Ғозиевнинг таълим муассасаларидаги психологик хизмат вазифаларини қайд этишга бағишланган кўрсатмалари, М.Г.Давлетшиннинг Ўзбекистондаги психологик хизматнинг бугунги ҳолати ва вазифаларини талқин қилишга қаратилган илмий-амалий фикр-мулоҳазалари, В.А.Токареванинг ўқувчи шахси тараққиёти учун муҳим бўлган ўз-ўзини билиш ва ахлоқий ривожланиш имкониятларини очиб беришга қаратилган илмий ва эмпирик маълумотлари, Ғ.Б.Шоумаровнинг Халқ таълими тизимида психологик хизматнинг жорий этилиши билан боғлиқ янгиликлар, муаммолар ва ечимларга бағишланган назарий-илмий ва ижтимоий-амалий аҳамиятга молик фикр-мулоҳазалари, Б.Р.Қодировнинг Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли болаларни танлаш ва тарбиялашга қаратилган қатор назарий-илмий ва амалий-услубий асарлари шулар жумласидандир.

Айниқса, бугунги кунда ўзбекистонлик психологлар гуруҳи томонидан "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида психологик хизмат, халқ таълими тизимида ишлайдиган психологларнинг малакасини ошириш ва уларнинг аттестацияси ҳақидаги Низом"нинг ишлаб чиқилиши ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланиши Ўзбекистондаги психологик хизмат тизимининг расмий тарзда "жонланиши" ва тараққий этиб бориши учун муҳим ижтимоий аҳамият касб этади.

Психологик хизмат ташкил этилишининг қуйидаги жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритамиз:

1. Бугунги кунда Халқ таълими тизимида психологик хизматнинг ташкил этилиши билан боғлиқ ютуқлар, камчиликлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари;

2. Таълим тизимидаги психологик хизматнинг асосий йўналишлари;

3. Айрим умумтаълим мактабларида (шартли равишда биз уларни "тажриба" мактаблари деб атадик) олиб борилаётган психологик хизмат тажрибасининг ўзига хос хусусиятлари;

4. Ташкил этилган психологик хизматнинг психологик муҳофаза воситаси сифатидаги асосий вазифалари;

5. Психологик муҳофаза кўрсаткичларини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар, усуллар, машғулотлар ва бошқа амалий ишларнинг мазмуни.

Дарҳақиқат, Республика халқ таълими тизимида психологик хизматнинг жорий этилиши, даставвал, ўқувчи шахсини ҳар томонлама тушуниш таҳлил қилиш ва ривожлантириш борасида ўзига хос юксак ижтимоий аҳамият касб этади. Зеро, ҳамма ривожланган давлатларда ва ҳамма замонларда ҳам инсон омилидан унумли фойдаланиш муаммоси энг долзарб муаммо ҳисобланган. Ушбу муаммони бартараф этиш эса энг биринчи навбатда ўқув масканларидаги ҳар бир ўқувчи шахсига, ўқувчилар жамоасига бўлган психологик ёндашувнинг мазмунига, моҳиятига ва савиясига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Тажриба мактабларидаги мактаб амалиётчи психологлари ўқувчи фаолиятидаги ижтимоий-психологик муҳофазани такомиллаштириш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади.