Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

Психологик ўйинли дарслар

Психологик ўйинли дарсларни ўқувчиларнинг билим олиш ва ўйин фаолиятининг уйғунлигига қараб сюжетли-ролли-ўйинлар, ижодий ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конференциялар, ўйин-машқларга ажратиш мумкин.

Ўқитувчи аввал ўқувчиларни индивидуал, сўнгра гуруҳли ўйинларга тайёрлаши ва уни ўтказиши, улар муваффақиятли чиққандан сўнг, оммавий ўйинларга тайёрлаши лозим. Чунки ўқувчилар психологик ўйинли дарсларда фаол иштирок этишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, бундан ташқари, синф жамоаси ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келиши лозим.

Ўқитувчи психологик ўйинли дарсларни ўтказишда қуйидаги психологик талабларга амал қилиши лозим:

  1. Психологик ўйинли дарслар дастурда қайд этилган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсад ва вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши.

  2. Муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал этишини.

  3. Баркамол инсон шахсини тарбиялаш тамойилларига, шарқона одоб-ахлоқ нормаларига мос келиши.

  4. Ўйин структураси мантиқий кетма-кетликда бўлиши.

  5. Мазкур дарсларда психологик принципларга амал қилиниши ва энг кам вақт сарфлаган ҳолда улкан самарага эришиш керак. Қуйида биз психологик ўйинли дарсларнинг тавсифига қисқача тўхталамиз.

Сюжетли-ролли ўйинлар

Академик лицей ва касб-ҳунар таълими ўқувчиларида ижодий фикрлаш, мустақил билим эгаллаш кўникмаларини ривожлантириш ва ўзларида бор бўлган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни ўзлаштиришда сюжетли-ролли ўйинлар муҳим роль ўйнайди. Ўқитувчилар сюжетли-ролли ўйинларни кўпчилик ҳолларда матбуот конференцияси билан аралаштириб юборишади. Ҳар иккала ўйинни таълим жараёнида қўллашдан кўзланган мақсад бир-бирига монанд бўлса-да, улар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бу ҳолни психологикада психологик ўйинларга етарлича тавсиф берилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Бизнинг фикримизча, кундалик ҳаётдаги ижтимоий муносабатларни, табиат ва табиий ҳодисаларнинг объектлари ўртасидаги алоқаларни бадиий кўриниш тарзида ёритиш асосида вужудга келтирилган муаммоларни ўқувчиларнинг ўзлариларидаги билим заҳираларига таянган ҳолда ҳамкорликда, босқичма-босқич ҳал этиш жараёнида янги билимларни эгаллашга қаратилган психологик ўйинларни сюжетли-ролли ўйинлар деб аташ лозим. Бунда ўйин сюжети жамиятдан ёки табиатдан олинади. Баъзан жамият ва табиатдаги муаммолар уйғунлаштирилади. Биология курсини ўқитишда «Аъзоларнинг мослашганлиги ва нисбийлиги», «Турлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг хилма-хиллигини сақлаш», «Орол дарди – олам дарди», «Табиатни муҳофаза қилиш муаммолари» мавзуларни сюжетли-ролли ўйинлар тарзида ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Ролли ҳамда ишбоп ўйинлар

Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўқувчиларда муайян фаолият юзасидан эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилгандир.

Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни акс эттиришга, ўқувчиларнинг муайян билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда касбий сифатларини таркиб топтириш, уларни онгли равишда касбга йўллаш, илмий дунёқарашини кенгайтиришга мўлжалланган психологик ўйинларни ишбилармонлар ўйини дейилади. Ишбилармонлар ўйини ҳам бошқа ўйинлар каби ўқитувчи ва ўқувчилардан пухта тайёргарлик кўришни талаб этади.

Ўқитувчи ишбилармонлар ўйинини уюштиришда қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириши зарур:

  1. Ўйин мавзусини олдиндан белгилаш.

  2. Психологик ўйиннинг мақсади, вазифалари, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар бажариши лозим бўлган топшириқларни аниқлаш ва режалаштириш.

  3. Психологик ўйин давомида ўқувчилар олдига қўйиладигаи ўқув-билишга оид муаммоли вазиятлар тизимини вужудга келтириш йўлларини аниқлаш ва лойиҳалаш.

  4. Ўқувчиларни психологик ўйиннинг мақсад ва вазифалари билан таништириш, психологик ўйин талаб этадигаи вазифаларни тақсимлаш, ҳар бир ўқувчига аниқ йўлланма бериш.

  5. Мазкур ўқув-билишга оид муаммоли вазиятларни ҳал этишда ўқувчиларнинг аввалги мавзулардан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини таниш, одатий ва кутилмагаи вазиятларда қўллаш имкониятларини аниқлаш.

  6. Ўқувчиларнинг психологик ўйинга тайёргарлик фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш.

Психологик ўйинли дарсларнииг муваффақияти, аввало, ўқувчиларнинг мазкур ўйинларга пухта ва қизғин тайёргарлик кўришларига, ўқитувчининг мазкур фаолиятни ташкил этиш ҳамда моҳирлик билан бошқаришига боғлиқ. Ўқувчиларнинг бундай ўйинга тайёргарлик кўриш фаолияти қуйидаги масалаларни билишни жаҳозо этади:

  1. Психологик ўйиннинг мақсади, вазифаси, олиб борилиш тартиби, қоидалари билан танишиш.

  2. Психологик ўйин мақсади ва вазифасидан келиб чиқадиган муаммоли вазиятни аниқлаш.

  3. Муаммоли вазиятдан чиқишнинг самарали йўлларини топиш.

  4. Ҳар бир ўқувчининг ўзи бажариши лозим бўлган вазифаларни англаши, ўқитувчидан керакли йўриқнома ва кўрсатмалар олиш.

  5. Турли билим манбаларидан фойдаланган ҳолда муаммоли вазиятни ҳал этишнинг оптимал вариантини танлаш.

  6. Психологик ўйин иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ўзаро назорат вужудга келишини таъминлаш.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўйинли технологиялар таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради.

Ўйинли технологиялардан фойдаланишда бир қатор психологик хусусиятлар ҳам намокн бўладики, бунинг оқибатида ҳар ўқувчи ўзининг шахсий имкониятларини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаётда ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиради, ўз – ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ўйинли технологиялар нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг амалий кўникма ва малакаларга айланишини таъминлаш, балки ўқувчиларда муайян ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ёрдам беради.