Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака.doc
Скачиваний:
343
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
1.06 Mб
Скачать

«Агар мен…» методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Ўйин қоидалари билан талабаларни таништиради ва ролларни тақсимлайди.

1. Маълум бир рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.

1. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифодалашлари таклиф этилади.

3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил сайланиб ёзилган фикрлар ўқиб беришлари кераклиги тушунтирилади.

4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёни юзага келтирилади.

5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.

6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган тўхтамга келинади.

Талаба: Ўйин қоидалари билан танишади ва ўз ролни танлаб олади.

1. Рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.

1. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифода этадилар.

3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил ёзилган фикрларни ўқиб беради.

4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёнини бошлайдилар.

5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.

6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган ҳулосани чиқариб оладилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Блиц-ўйин” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Ўйинни ўтказиш тартиби билан таништиради.

1.Талабаларга алоҳида – алоҳида тарқатма материаллар беради ва улардан материални синчиклаб ўрганишни талаб этади ва берилган ўн учта ҳаракатни кетма – кетлигини белгилаш кераклигини, белгилашда эса қоғоздаги алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан белгилаш кераклигини тушунтиради. Вазифа якка тартибда бажарилади.

1. Тартиб рақамлари тарқатма материалдаги «Якка баҳо» бқлимига белгилашни тушунтиради ва бунинг учун 10 дақиқа вақт беради.

3. Ўқитувчи талабалардан уч кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди. Гуруҳ аъзолари ўз фикрлари билан таништирадилар, ўзаро тортишиб, баҳслашиб бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб келишган ҳолда бир муқимга келиб уларга тарқатилган қоғоздаги «Гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар. Бу вазифа учун 10 дақиқа вақт берилади.

4. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач ҳаракатлар кетма- кетлигини «Тўғри жавоб» бўлимига белгилашни сўрайди.

5.Энди «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «Якка баҳо» бўлимида берилган рақамларни (ёки аксинча), «Якка хато» бўлимига чиққан фаркни ёзишни сўрайди. «Якка баҳо» бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқиб умумийсини ҳисоблаш кераклигини уқтиради.

6. Худи шу тартибда «Тўғри жавоб» ва «Гуруҳ баҳоси» ўртасидаги фарқ каттадан кичигини айириш орқали бажарилади, чиқарилган фарқлар сони «Гуруҳ хатоси» бўлимига ёзиб юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий сон келтириб чиқарилади.

7.Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий сонлар бўйича алоҳида-алоҳида шархлаб беради.

Талаба: Маълумотларни қабул қилади.

1.Ҳаракатлар кетма-кетлигини 10 дақиқа ичида белгилаб чиқади. (якка).

1. Гуруҳларга бўлинади ва ишлаб, ўзаро тортишиб фикрлашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказиб, «Гуруҳ баҳоси» бўлимига тартиб рақамларини кқўядилар.

3. «Тўғри жавоб» бўлимини тўлдириб чиқадилар.

4. Ёзиб олган «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «Якка хато» бўлимида берилган рақамларни айирадилар. «Якка баҳо» бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқадилар.

5. Худи шу ҳаракатни «Гуруҳ баҳоси» бўлими билан бажарадилар.

6. Натижани ўқитувчи таҳлили орқали билаб оладилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар Блиц-ўйин технологиясини амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Веер” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.

1. Талабалардан олти кишидан иборат бўлган кичик гуруҳларга бўлинишни сўрайди.

3. Мавзу юзасидан айрим тушунчалар танлаб олинади.

4. Тушунчаларни афзаллик ёки камчилик; ижобий, салбий томонлари таҳлил этилади ва берилган қоғозларга ёзилади.

5. Веер технологиясида тушунчаларни кўриб чиқиб улардан гуруҳлар билан келишилган ҳолда хулоса ясаш кераклигини ўқитувчи томонидан айтиб ўтилади.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади. Материал билан танишиб чиқадилар.

1. Кичик гуруҳларга бўлинадилар.

3. Мавзуга боғлиқ бўлган тушунчалар танлаб олинади.

4.Тушунчаларнинг афзаллик ва камчилиги ёки фойда ва зарарли томонларини гуруҳларда муҳокама қиладилар. Ёзма равишда ёзадилар.

5. Гуруҳлардан сайланган аъзо гуруҳ ҳулосасини ҳимоя қилади.

Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Лойиҳа” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.

1.Талабалардан кичик гуруҳларга бўлинишларини таклиф этади.

1. Маълум бир мавзу юзасидан кичик бўлаклар гуруҳларга тарқатилади.

3. Гуруҳлар келишган ҳолда ўз фикрларини ёзма равишда баён этишлари уқтирилади,

4. Фаолият доимий равишда кузатиб борилади.

5. баҳс мунозарага киришлари таъминланиб борилади.

6. Талабаларни ҳимояга чиқишлари ташкиллаштирилади.

7. Ўқитувчи фикр мулоҳазаларни таҳлил этади, натижани белгилайди.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади.

1. Кичик гуруҳларга бўлинадилар.

1. Таклиф этилган мавзу юзасидан баҳс – мунозарага киришадилар.

3. Гуруҳлар келишган ҳолда, маълум тўхтамга келиб таҳлил этилган фикрларни ёзма равишда берилган қоғозга баён этадилар.

4. Иш якунлангач ҳимояга чиқадилар.

5. Гуруҳлараро фикр мулоҳазаларни ўрганилади, натижани қўлга киритадилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Ф С М У” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш босқичлари ҳақида маълумот беради.

1.Талабаларга мавзуга оид булган биран бир тушунчани белгилаб олишни таклиф этади.

1.Ҳар бир талабага ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозларни тарқатади.

Ф – фикрингизни баён этинг.

С – фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг.

М – кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол келтиринг.

У – фикрингизни умумлаштиринг.

Ҳар бир талаба якка тартибда тарқатилган қоғоздаги ФСМУ нинг тўрт босқичини ўз фикрини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради.

3.Талабалардан кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилинади. Гуруҳларда юқоридаги ҳаракат катта фарматдаги қоғозларда амалга оширилади.

4.Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир тингловчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзолари барча фикрларни ўргани уларни умумлаштирадилар ва ҳимояга тайёрланишларини тушунтиради.

5.Гуруҳ аъзоларидан бир вакил фикрларни ҳимоя қилади.

6. Ўқитувчи томонидан тренинг якунланади керакли ҳулосалар чиқарилади.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади. Материал билан танишиб чиқадилар.

1. Аввал якка тартибда ишлайдилар сўнг кичик гуруҳларга бўлинадилар.

3. Гуруҳларда тушунтирилган ҳаракатлар катта фарматдаги қоғозларда амалга оширилади.

4.Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир тингловчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништиради. Гуруҳ аъзолари барча фикрларни ўргани уларни умумлаштирадилар ва ҳимояга тайёрланадилар.

5.Гуруҳ аъзоларидан бир вакил фикрларни ҳимоя қилади.

6. Билдирилган мулоҳазалар таҳлил этилади, керакли маълумотлар билан тўлдирилади керакли ҳулосалар чиқарилади ва тренинг якунланади.

Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Муаммоли вазият” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.

1. Муаммоли вазиятнинг фойдали ва муаммоли томонлари кўриб чиқилади.

3. Ҳақиқий муаммо танлаб олиниб ва ўқитувчи кўрсатмаси билан кичик гуруҳларга бўлинишлари илтимос қилинади.

4. Ҳар бир гуруҳга маълум бир муаммони белгилаб беради.

5. Гуруҳлар ўз фикрларини ёзма равишда баён этишлари уқтирилади, ҳимояга чиқишлари ташкиллаштирилади.

6. Ўқитувчи фикр мулоҳазаларни таҳлил этади, натижани белгилайди.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади.

1. Муаммоли вазиятнинг фойдали ва муаммоли томонларини таҳлил этади.

3. Ҳақиқий муаммо танлаб олиниб ва ўқитувчи кўрсатмаси билан кичик гуруҳларга бўлинадилар.

4. Ҳар бир гуруҳга маълум бир муаммони танлаб олади.

5. Гуруҳлар ўз фикрларини ёзма равишда баён этадилар ва ҳимояга чиқадилар.

6. Фикр мулоҳазаларни таҳлил этадилар ва натижани қўлга киритадилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.