Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

ЎУМ СОЦИОЛОГИЯ

.pdf
Скачиваний:
178
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
538.76 Кб
Скачать

кенгаяди,

аҳолининг

деярли 50

фоизи

шу

соҳани

банд

. этади

Постиндустриал жамият – маиший

хизмат

қилиш

жамияти, деб

ҳам

юритилади.

Ишлаб

чиқариш (молиявий, банк, суғурта, савдо,

илмий

маслаҳат, дастур) ва ноишлаб чиқариш соҳаларида хизматлар(фан,

таълим

ва бошқа) ўсиб боради. Бунда урбанизация жараёни индустириал жамиятга нисбатан тескари равишда юз беради. Қишлоққа саноат кириб боради.

Тейлор фикрига кўра, интеллектуал омил биринчи ўринга чиқади. Инсон юксак капитал эмас, балки ўз моҳиятини, билим ва иқтидорини, қадриятларини намоён қилувчи ижтимоий кучга айланади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, анъанавий жамиятда иқтисодий масалалар инсоннинг табиатга бевосита муносабати орқали ҳал қилиган бўлса, индустриал жамиятда инсон томонидан яратилган сунъий ишлаб чиқариш воситалари иқтисоднинг асосини ташкил этади. Шу боисдан ҳам бу жамият иқтисодий жамиятдир. У иқтисодий муносабатларни белгилайди.ҳозирги иқтисодиёт ижтимоийлашиб бормоқда. Интеллектуал салоҳият асосий ўринга чиқа боради.

XX асрга келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликлари фуқаролик жамияти, деб атала бошланди.

Шу ўринда фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар тарихига тўхташ мақсадга мувофиқ. Фуқаролар жамияти тўғрисидаги ғоялар диёримизда илк бор эрамиздан олдинги VII асрларда сиёсий воқелик мақсадини ҳиммат ва

жоҳиллик каби қарама-қарши кучларнинг кураши орқали ҳал эт зардуштийликдир. Ҳиммат жоҳилликка қарши фаол курашишини инсон ҳаётининг мазмуни тарзида сиёсий омилга айлантирилди. Ўша замонлардаёқ жамиятга бир оила тарзида қараш, ижтимоий муносабатларни бошқарувчи

сиёсий омил ахлоқ қоидалари негизида

ҳал этиш

маънавий қадр

ҳисобланар эди.

 

 

«Фуқаролар жамияти» деган иборани ишлатган зот

Томас Гоббс

(1588-1679) бўлди. Жон Локк (1632-1704) эса

фуқаролар

жамиятининг

давлатдан имтиёзли эканлигини таъкидлаган. Луи де Монтескье (1689-1755) фуқаролик жамияти зўрлик ва ҳукмронликдан қутулиш гарови эканлигини очди. Иммануил Кант (1724-1804) фуқаролар жамиятида ҳар бир кишининг эркинлиги бошқалар эркинлигига монанд келиши билан ифодаланишини

уқтириб, қуйидаги принципларни илгари суради: 1) Инсон сифатида жамият

 

аъзолари

эркинлиги;

2)

Фуқаро сифатида уларнинг

тенглиги; 3) Фуқаро

 

сифатида ҳар бир жамият аъзоларишгаг мустақиллиги. Гегель (1770-1831)

 

фуқаролар жамиятини давлат ичида эмас, давлат қаторида талқин этади.

 

Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир

 

шахс бошқалар билан бирлашиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият

 

кўрсата олиши мумкин. Фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улуғворлигини

 

юксакликка кўтаради.

 

 

 

 

 

Фуқаролик

жамиятининг

барқарорлигини

таъминловчи -

ша

шароитлар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди.

 

Булар

жумласига

жамиятдаги

ижтимоий

қатламларнинг

ту

манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд

 

41

бўлиши

лозимлиги

киради. Қолаверса,

жамият

аъзоларининг

тўла

мустақиллиги билан

фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг

ривожланган

даражадаги, интеллектуал,

руҳий жиҳатлардан юксалиши

содир бўлиши ҳам тақозо қилинади.

 

 

 

Кўриниб

турибдики, демократик

жамиятнинг

асосини

ўз-ўзини

бошқариш ва жамият ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилинади. Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз вазифалари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўз вазифалари ҳам бўладики, улар бир-бирини тўлдириб, юксак ривожланган демократик жамиятнинг яшовчанлигини таъминлайди.

3-мавзу. СОЦИАЛ ГУРУҲЛАР ВА СОЦИАЛ ИНСТИТУТЛАР

РЕЖА:

1.Социал гуруҳ тушунчаси.

2.Социал гуруҳларнинг асосий белгилари ва структураси.

3.Гуруҳларнинг асосий турлари.

4.Квазигуруҳлар.

5.Социал институтлар ва уларнинг турлари.

Социал бирликларнинг асосий шакли социал гуруҳлар ҳисобланади. Жамият ҳаётий воқеликда кўплпб социал гуруҳларнинг мажмуаси сифатида намоён бўлади. Инсон ҳаёти туғилганидан то ўлимига қадар социал гуруҳ аъзоси сифатида ўтади: оила, мактаб, ишлаб чиқариш, спорт командаси, дўстлар давраси ва ҳ..к Социал гуруҳ жамият ва инсон ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. Ушбу муҳитда социал жараёнлар пайдо бўлади ва ривожланади. Инсон маълум бир гуруҳ аъзоси сифатида жамият ҳаётида иштирок этади ва шу жамият аъзоси эканлигини англайди. Инсоннинг турли гуруҳларга аъзолиги унинг жамиятдаги мақоми ва авторитетини белгилаб

беради.

 

 

 

 

 

 

 

Кишилар ўз ҳаёт фаолиятлари давомида бирлашадиган

гуруҳлар

масаласи нафақат социал психология фанининг, балки социологиянинг ҳам

 

муҳим масаласи ҳисобланади.

Ижтимоий муносабатлар, асосан

социал

 

гуруҳлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади. Кишилик жамиятида

 

ниҳоятда кўп турли-туман жамоалар, уюшмалар, бирликлар, ташкилотлар

 

мавжуд. Инсон бутун ҳаёти давомида гоҳ эҳтиёждан, гоҳ манфаат юзасидан,

 

гаҳо мажбурийликдан, баъзан ўзи хоҳламаган ҳолатда юқорида таъкидланган

 

гуруҳларга аъзо бўлади ва уларнинг вакили бўлиб қолади. Мана шу кишилик

 

жамоаларини қандайдир мезон(белги,хусусият) билан нисбатан маълум

 

гуруҳларга

ажратиш – социологик

таҳлилнинг

ғоят муҳим

ва

жиддий

масаласидир. Олдиндан шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, гарчи «социал

 

гуруҳ» атамаси социал тадқиқотларда кенг кўламда қўлланилса ҳам, лекин

 

социологик тушунчалар категориясига мувофиқ келадиган мақомига

ва

назарий асосига эга эмас. Бу тушунча ижтимоий фанлар доирасида яққол

 

категорияли

хусусиятга эга

ва

ижтимоий

муносабатлардаги

ўзига

хос

42

субъектни аниқлаш учун ишлатилади. «Гуруҳ» тушунчаси ижтимоий фанлар

 

орасида иккита маънога эга. Бир томондан, у бирор умумий белгига қараб

 

кишиларни

маълум

тоифаларга

 

ажратилганда

қўлланилади(кўпинча

 

статистикада,

демографияда).

Баъзан

бу

маънода«гуруҳ»

атамаси

 

психология фанида ҳам ишлатилади. Масалан, тест синовлари натижаларига

 

қараб, кишиларни у ёки бу гуруҳларга ажратиш мумкин.

 

 

 

 

 

Иккинчи томондан, ҳамма ижтимоий фанлар доирасида гуруҳ деганда,

 

реал мавжуд кишилар бирлиги тушунилади. Бу ҳолатда одамлар умумий

 

белгилар, фаолиятларининг хилма-хиллиги ёки бирор шарт, ҳолатлар билан

 

бирлашадилар ва маълум маънода ўзларини мавжуд

бирлик

вак

эканликларини ҳис қиладилар. Масалан, талаба ўзини талабалар гуруҳининг

 

аъзоси сифатида ҳис қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илмий

адабиёт

билан

танишиш«социал

 

гуруҳ»

атамасини,

 

биринчидан,

жуда

кенг

қўлланилаётганлигини,

ккинчидан

 

турли

 

ҳодисаларга

нисбатан ишлатилаётганлигини кўрсатаяпти, қайси

нуқтаи

 

назар қарашларидан қатъий назар, конкрет ижтимоий фан

вакиллари

гуруҳларни

социал-иқтисодий, социал-демографик,

социал-психологик ва

 

бошқа гуруҳларга ажратадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Гуруҳ

– бу, хатти-ҳаракатлари

 

расмий

ва

норасмий

институтлар

томонидан бошқариладиган, маълум норма ва қадриятларга

эга

бўлган,

бошқа бирликлардан ўз хусусиятлари билан фарқ қиладиган, бир-бирлари

 

билан

ижтимоий

муносабатлар

 

тизими

 

билан

боғланган

киш

йиғиндисидан иборат бўлган социал бирликдир.

 

 

 

 

 

 

 

Гуруҳга хос характерлихусусиятлар қуйидагилар: гуруҳ сони; ички

 

ташкилот, яъни институтлар, назорат шакллари; фаолият намуналари; норма

 

ва қадриятлар; фарқ қиладиган хусусиятлари.

 

 

 

 

 

 

 

Гуруҳ сони дейилганда, мавжуд бирликни ҳажм жиҳатдан ташкил

 

этадиган аъзолар йиғиндиси тушунилади, ҳозирги кунгача социалогияда

 

аъзолар сони қанча бўлиши кераклиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келингани

 

йўқ. Бу тўғрисида гуруҳ турлари ҳақида сўз кетганда гапириб ўтилади.

 

 

Гуруҳ ўз сони ва аъзолари сонини чегаралаши ёки

чегарамаслиги

мумкин.

Мана шу асосга кўра, гуруҳларни «берк»

гуруҳлар,

яьни

янги

 

аъзоларни қабул қилишда аниқ мезон қўядиган гуруҳлар; чегараланган гуруҳлар, яъни гуруҳ аъзолигига қабул қилиш мезони кам талабчанлик билан қабул қилинадиган гуруҳлар. Шунингдек, ниҳоят хоҳлаган киши кириши мумкин бўлган очиқ гуруҳлар ва бу гуруҳларда аъзоларга нисбатан аниқ талаблар кўйилмайди, кўпинча гуруҳлар аъзо қабул қилиш ва аъзоларнинг гуруҳдан чиқиши учун аниқ талаб қўяди. Бунинг натижасида гуруҳнинг бир хиллиги ва унинг таъсир доираси таьминланади.

Гуруҳнинг пайдо бўлиши учун ички ташкилот, яъни институтлар, назорат шакллари, фаолият намуналари бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ўз шахсий ташкилотига эга бўлмаган, фақатгина контактлар (алоқаларга) асосланган эркин социал бирликлар гуруҳ деб аталмайди.

Гуруҳ ўзининг шахсий норма ва қадриятларига, яъни бирлашиш марказига эга бўлиши керак. Буларга ғоялар, рамзлар, шиорлар, мақсадлар,

43

моддий

предметлар

ва бошқаларни киритиш мумкин. Булар гуруҳда

 

кишиларни

гуруҳга

мансублик

ва

бирлашиш

ҳиссини

уйғотиш

ва

ривожлантириш учун зарур.

 

 

 

 

 

 

 

Бу қадриятлар асосида гуруҳда«биз» сўзи билан ифодаланадиган

 

бирлик

ҳисси

пайдо

бўлади. Бу ҳис

кишиларни бирлаштирадиган

психик

 

(руҳий) алоқа ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

Ниҳоят, гуруҳ ўзининг шахсий фарқ қиладиган хусусиятларига эга

 

бўлиши керак. Булар ёрдамида гуруҳ бошқа социал бирликлардан фарқ

 

қилади. Бундай хусусиятлар аввало, бир ҳудудда яшаш, алоҳида ритуал

 

ҳаракатлар, тил, мафкура ва бошқалар ҳисобланади.

 

 

 

 

Бу 4 шарт жуда кўп гуруҳларни таърифлаш учун қўл келади. Бу ҳақда

 

гуруҳларни таснифлаш (классификация қилиш) жараёнида тўхталиб ўтамиз.

 

Чунки бу шартлар нисбий характерга . Буларэга кўпгина гуруҳларни

 

қаноатлантирса ҳам,

баъзи

гуруҳларни

таҳлил

қилиш вақтида тўғри

 

келмаслиги мумкин.

 

 

жиҳатданкатта

ва кичик гуруҳларга

 

Гуруҳлар

энг аввало

миқдор

 

бўлинади. Социология

ва «Социал

психология» фанлари

катта

социал

 

гуруҳлар ўзининг аниқ таърифига эга эмас. Умуман, катта социал гуруҳ

 

деганда, аъзолар сони кўп бўлган кишилар гуруҳлари тушунилади. Катта

 

социал гуруҳларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

 

 

-аъзолар сонининг кўплиги;

-ягона ҳудуднинг мавжуд эмаслиги;

-

аъзолар

ўртасидаги

алоқаларнинг

асосан

оммавий

алоқа

воситалари орқали ўрнатилиши;

 

 

 

 

 

-

гуруҳ тузилишининг мураккаблиги, аниқроқ қилиб айтганда, бу

 

гуруҳлар кўп расмий ва норасмий, уюшган ва уюшмаган гуруҳларни ўз ичига

 

олади.

 

 

 

 

 

 

 

Катта гуруҳлар икки турга бўлинади.

 

 

 

 

1.

Тасодифий, стихияли пайдо бўладиган ва қисқа вақт мавжуд

бўладиган гуруҳлар.

Буларга оломон, халойиқ (публика), аудитория

ва

 

бошқаларни киритиш мумкин.

 

 

 

 

 

2.

Тарихий ривожланиш натижасида вужудга келган ва

жамият

ижтимоий муносабатлари тизимида маълум ўринга эга бўлган бирликлар. Бу

 

турдаги гуруҳларга социал синфлар, турли этник гуруҳлар(эллат, халқ, миллат), касбий гуруҳлар, жинсий ва ёшга оид гуруҳлар(ёшлар, аёллар, кексалар) ва бошқа гуруҳларни киритиш мумкин.

Катта социал гуруҳларда кичик гуруҳларда йўқ бўлган хатти-ҳаракатни бошқариб турадиган ўзига хос куч мавжуд. Бу ҳуқуқлар, урф-одатлар ва анъаналардир.

Катта гуруҳ билан кичик гуруҳ ўртасида ўрта гуруҳ ҳам .борАммо гуруҳ муаммоси билан шуғулланаётган социологлар фикрича, ўрта гуруҳлар, уларнинг структураси, алоқаси, унда бўладиган ҳодиса ва жараёнлар моҳият жиҳатдан каттароқ гуруҳларга хосдир. Кичик ва катта гуруҳлар ўртасидаги фарқни кичик гуруҳнинг йириклашуви ва унинг катта гуруҳга айланиши жараёнида кўриш мумкин. Масалан, бир ёки бир нечта таниқли кишилар

44

атрофида бирлашган 40-45 кишидан иборат партия кичик гуруҳдир, чунки бу гуруҳ вакилларининг шахсан бир-бирларини танишлари(билишлари) кичик гуруҳга хос бўлган хусусиятни беради.

Кичик гуруҳлар деганда, кўпи билан бир неча ўнлаб аъзолардан иборат бўлган кам сонли гуруҳлар тушунилади. Бу гуруҳлар кўпинча самимий дўстона муносабатларда бўлади, гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита ўзаро алоқалар устун туради, гуруҳ аъзолари ўртасидаги муносабатлар норасмий

институтлар

ёрдамида

тартибга

солинади. Бундан

 

ташқари,

махсус

вазифаларни

бажаришга

мўлжаллаган, юқори даражада шакллаган кичик

мақсадли

гуруҳлар

ҳам

мавжуд. Бу

 

гуруҳларда

аъзолар

ўртасидаги

муносабатлар махсус

 

хизмат кўрсатмалари

билан

тартибга солинад.

Яширин ишлаётган

партия

ячейкаси

бунга

мисол

бўла .

Кичиколади

гуруҳларга оилани, дўстларни, қўшниларни, ишлаб чиқариш бригадасини ва бошқа гуруҳларни киритиш мумкин.

Кичик социал гуруҳларнинг турлари жуда кўп. Улар турли мезонларга қараб турларга ажратилади. Гуруҳ муносабатлари тузилмасига қараб кичик социал гуруҳлар расмий ва норасмий гуруҳларга, аъзолар ўртасидаги муносабатларнинг яқинлигига қараб эса бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга, гуруҳга аъзо бўлиш ва бўлмаслигига қараб аъзоли ва референт гуруҳларга бўлинади. Санаб ўтилган гуруҳларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Расмий ва норасмий социал гуруҳларгуруҳларни бундай тарзда турларга бўлиш биринчи бўлиб америкалик социолог. ЭМейо томонидан таклиф қилинган эди, гуруҳларни расмий ва норасмий гуруҳларга ажратиш асосида гуруҳ муносабатларининг тузилмаси ётади.

Расмий гуруҳлар – бу, ҳуқуқий статусга эга бўлган социал институт, ташкилот қисми ҳисобланадиган мавжуд институт, ашкилотдаги меҳнат доирасида аниқ мақсадга эга бўлган социал гуруҳлардир.

Расмий гуруҳларга қуйидаги белгилар хос: аниқ ва изчил мақсад, иерархияга асосланган аниқ функциялар, маълум қоидаларга мувофиқ келадиган ҳуқуқ ва бурчлар, аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар, гуруҳ фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва бошқалар.

Расмий гуруҳларда гуруҳ мақсадлари, функциялари хатти-ҳаракат қоидалари, ҳатто аъзолик шартлари махсус ҳужжатларда (дастур, йўриқнома, қонун ва бошқалар) қайд этилган бўлади.

Расмий гуруҳларга сиёсий партиялар, давлат, диний ва бошқа ташкилотлар киради. Шунингдек, ишлаб чиқариш жамоаси, мактаб синфи, спорт жамоаси ва боқаларни киритиш мумкин.

Расмий гуруҳ – бу, аниқ социал гуруҳ, жамият социал тузилмасининг элементидир. У объектив ҳолда мавжуд. Унинг структураси ва хатти-ҳаракат

шакллари кенг миқёсдаги гуруҳ ёки жамият томонидан

белгиланад.

Индивид расмий гуруҳга аъзо бўлар экан, ўзининг шахсий сифатларини

йўқотади ва расмий гуруҳ ташкилоти доирасидаги у ёки

бу ролларн

бажарувчи кишига айланади.

 

45

Расмий гуруҳлар ҳам расмий(корхона, бригада касаба уюшмаси,

жамоат ва давлат ташкилоти), ҳам расмий структура

томонидан тан

олинмаган, яъни норасмий (яширин ташкилот, норасмий гуруҳ ва ҳоказо)

бўлиши мумкин.

 

 

 

 

Норасмий гуруҳлар, кўпинча бундай гуруҳлар «психологик гуруҳлар»

ёки «социал психологик

гуруҳлар»

деб аталади. Чунки

бу

гуруҳларнинг

ташкил топиш заминида

гуруҳ

аъзолари ўртасидаги

психологик, ҳиссий

муносабатлар ётади. Норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлишида вазият ва умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу гуруҳларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гуруҳлар ҳам деб аташади. Одамлар эҳтиёжлари турли-туман бўлганлиги сабабли норасмий гуруҳлар мавжуд.

Норасмий гуруҳ расмий гуруҳга қараганда бошқача тузилишга . эга Агар расмий гуруҳда гуруҳ социал структуранинг юқори органлари ва ҳатто жамият томонидан тузилса, норасмий гуруҳлар эса шахсий асосда, яъни уни ташкил этадиган индивидлар ташаббуси билан тузилади. Ташаббускор кишилар бу гуруҳда фаол роль ўйнайдилар ва ўз-ўзидан гуруҳда аъзоларнинг эҳтиёжларини қондиришга имконият берадиган хатти-ҳаракат тизими ривожланади.

Референт ва аъзоли гуруҳлар. Кичик гуруҳларни ўрганишнинг жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гуруҳ» атамаси америкалик социал психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гуруҳ» атамаси (инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) нисбатан ишлатилади.

Шахснинг «гуруҳ нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқ гуруҳлар референт гуруҳлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гуруҳларга бўлинади.

Референт гуруҳлар кичик гуруҳлар ҳамда катта гуруҳларсинф

ёки

ижтимоий табақа бўлиши мумкин.

 

«Референт гуруҳ» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:

 

1. Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон

бўлиб

хизмат қиладиган гуруҳ.

 

2.Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ.

3.Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ.

4. Аъзоларининг қадрият

ва

фикрлари

бевосита

шу

гуруҳ

аъзоси

бўлмаган киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси»

 

сифатида хизмат қиладиган гуруҳ.

 

 

 

 

 

Реал

ҳаётда «референт

гуруҳ»

назарияси

шахснинг

турли социал

муҳитларга

мослашув

жараёнида, социал

ҳаракатларни

ўрганишда

қўлланилади.

 

 

 

 

 

 

 

Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади. Реал референт

 

гуруҳнинг

шахсга қулай

социал

норма ва

қадриятларни

эгаллаши

учун

эталон бўлиб хизмат қиладиган алоҳида кишилар ёки кишилар бирлигидир.

46

Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади.

Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб

дейиш

билан

бирга

ўзини

гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган«маънавий

элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди.

 

Аъзолар

ўртасидаги

муносабатларнинг характерига кўра социа

гуруҳлар

бирламчи

ва

иккиламчи гуруҳларга

бўлинади. Социал

гуруҳларни бу турларга ажратиш биринчи бўлиб Ч.Кули томонидан амалга оширилган. Бирламчи гуруҳлар деганда муносабатнинг яқинлигига қараб, яъни қон-қариндошлик,севги,симпатия,асосида тузилган социал гуруҳлар

назарда

тутилади. Бундай

гуруҳларга оила, дўстлар,

қориндош-уруғлар,

синфдошлар

мисол

бўла

олади. Бирламчи

гуруҳларда

кишиларнинг

дастлабки

социализацияси

амалга ошади. Мана

шу

жиҳатдан бирламчи

социал гуруҳлар инсон учун муҳим аҳамиятга эга.

Иккиламчи социал гуруҳ дейилганда манфаат юзасидан тузиладиган гуруҳ назарда тутилади. Буларга муайян бир ташкилот, корхона, партия идораси мисол бўла олади.

Социал гуруҳларнинг ингуруҳ ва аутгуруҳ каби турлари ҳам мавжуд.

Институт

тушунчаси

– социология

фанидаги

марказий

тушунчалардан бири

ҳисобланади,

шунинг учун институционал алоқаларни

ўрганиш социологлар олдида турган асосий илмий вазифалардан бири ҳисобланади. Социал институтларнинг йиғиндисижамиятнинг ижтимоий

тизими

дейилади. У

нафақат

институтлар

билан, балки

ижтимоий

ташкилотлар, ижтимоий ўзаро алоқа, ижтимоий роллар билан ҳам боғланган.

Бир сўз билан айтганда, нима ҳаракатланса, ишласа, ҳаракат қилса шулар билан боғланган.

Социал институт меъёрлар ва ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи муассасалар йиғиндисидан иборат. Уни бошқача таърифласа ҳам бўлади: муайян ижтимоий эҳтиёжни қондириш учун мўлжалланган роллар ва мавқеларнинг йиғиндиси институт дейилади.

Кўриб турганимиздай, институт – бу ижтимоий синф дегани эмас. Масалан, бойлар синфи ёки ижтимоий гуруҳ, айтайлик барча нафақахўрлар. Улар ҳам, булар ҳам – инсонлар йиғиндиси. Социал институт – механизм ёки муассасалар йиғиндисидир. Аммо элементларнинг механик йиғиндиси эмас. Исталган муассасага ёки яхшиси, ижтимоий ташкилотга назар ташласак, у ерда аниқ йўлга қўйилган назорат, режалаштириш, ҳисоб, ходимлар штати, бинолар ва ускуналар, бошқарув поғонасини ҳамда на синфларда, демографик ва профессионал гуруҳларда учрамайдиган бошқа нарсаларни кўрамиз.

Социал институт – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларини тартибга солувчи ва уларни роллар ва мавқелар тизимига киритувчи расмий ва норасмий қоидалар, меъёрлар тамойиллари, йўл-йўриқларнинг турғун мажмуидир. Шундай қилиб, биз социал институтни иккита усул ёрдамида ифодалашимиз мумкин: бир томондан меъёрлар йиғиндиси, иккинчи

47

томондан – роллар ва мавқелар йиғиндиси. Юқорида қайд этилганлардан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу иккита таъриф бир-бирига зид эмас, аксинча, улар бир-бирини тўлдиради ва битта ҳодисанинг турли томонларига урғу беради. Социал институт бутун жамият номидан ҳаракат

қилади. Институционал алоқалар бир пайтнинг ўзида меъёрий ҳам ҳисобланади, чунки улар жамият томонидан ўз аъзоларининг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш учун ўрнатилади. Социал институтнинг мазмуний ва расмий томонларини ажратиш мумкин. Мазмуний томондан социал

институт у ёки бу ижтимоий мавқе эгалари хулқ-атвориининг андозалари тизими ҳисобланади. Расмий томондан социал институт аниқ ижтимоий

вазифани бажариш учун моддий воситаларга

эга бўлган

шахсларнинг

йиғиндиси сифатида қаралиши мумкин. Социал

институтга

қуйидаги

белгилар хос:

 

 

1)у хулқ-атворнинг тўғри турларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар ва йўл-йўриқларнинг тўплами сифатида мавжуд бўлади;

2)у жамият мафкураси ва қадриятлар тизими билан чамбарчас боғлиқ;

3)ҳаракатларнинг институционал турлари жамият томонидан назорат қилинади, институтнинг ўзи эса индивидларнинг хулқ-атворини назорат қилади;

4)социал институт зарур моддий воситалар ва заҳираларга эга бўлиб, улар туфайли институт асосида ётувчи меъёрлар ва йўл-йўриқлар у ёки бу даражада муваффақиятли бажарилади.

Ҳар бир социал институт:

1)ўз фаолиятининг маълум даражада аниқ шаклланган мақсадларига;

2)

индивидларга

белгиланган

ижтимоий

мавқе

ва

ролларнинг

тўпламига;

 

 

 

 

 

3)

индивидларнинг

хулқ-атворини

назорат

қиладиган санкциялар

тизимига;

 

 

 

 

 

 

4)

эҳтиёжларни

қондиришга

йўналтирилган

конкрет

хусусий

вазифаларга эга (исталган социал институт булардан ташқари доим яна бир вазифага эга бўлади– бу ҳаракат қилаётган индивидлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш).

Социология биринчи навбатда:

1)жамиятнинг асосини ташкил этувчи эҳтиёжларни амалга ошириш

(оила ва таълим институтлари);

2)моддий ҳаёт фаолиятни таъминлаш (иқтисодиёт институтлари);

3)ижтимоий гуруҳлар ва жамоаларнинг интеграцияси(сиёсий ва ҳуқуқий-давлат институтлари);

4)маънавий қадриятларни қувватлаш ва сақл(маданиятш институтлари) ҳамда бошқалар билан боғлиқ бош социал институтларнинг фаолияти билан қизиқади.

Ижтимоий ҳодисаларнинг тизимли-тузилмавий таҳлилида«социал институт» тушунчасига марказий ўрин берилади, у ижтимоий тизимнинг асосий мақсадлари ва эҳтиёжлари билан ўзаро муносабатда бўлиш орқали одамларнинг турли-туман ҳаракатларидан мавҳумлашган фаолиятнинг энг

48

муҳим турлари ва ижтимоий муносабатларини умумлаштириш имкониятини кўзда тутади. Шу маънода социал институт ижтимоий ҳаётнинг алоҳида соҳаларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи жамият ижтимоий тузилмасининг етакчи таркибий қисми сифатида ифодаланиши мумкин.

Социал институт, қисқача таърифда, одамларнинг социал ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларини англатади.

Вазифалари:

а) жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш, қайтадан тиклаш; б) ижтимоийлашув; в) ишлаб чиқариш ва тақсимот;

г) тартибга риоя қилиш ва аҳлоқни сақлаб туриш.

Турлари: реляцион, регулятив, интегратив, анъанавий, маданий. Ижтимоий муносабатларда соҳаларга доир ижтимоий институт турлари

мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1)иқтисодий институтлар;

2)сиёсий институтлар;

3)никоҳ, оила ва қон-қариндошлик;

4)тарбия институтлари;

5)маданият соҳаси институтлари.

4-мавзу. ШАХС СОЦИОЛОГИЯСИ

РЕЖА:

1.Шахс тушунчасининг мазмун-моҳияти ва структураси.

2.Шахснинг социал мавқеи, роли ва манфаати.

3.Шахс тўғрисидаги социологик назариялар.

4.Шахснинг ижтимоийлашуви.

Социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг

бирламчи

агенти

бўлиб

шахс ҳисобланади.

Шахснинг ким

эканлигини

 

билиш

учун“и сон”,

“индивид”, “шахс”

тушунчаларининг

чегараларини

аниқлаб

олиш

керак

бўлади. “Инсон” тушунчаси ҳамма кишиларга хос бўлган умумий сифат ва қобилиятларни ифодалаш учун ишлатилади. Бу тушунча дунёда инсон зоти деб аталмиш шундай ўзига хос тарихий жамоа мавжудлигини англатади. Бу инсоният қолган ҳамма моддий системалардан ўзига хос ҳаётий фаолият усули билан фарқ қилади. Инсоният ўзига хос моддий реаллик сифатида мавжуд бўлади. Аммо инсоният бу каби яшай олмайди. Конкрет одамлар яшайди ва ҳаракат қиоади. Инсониятнинг конкрет вакилларининг бўлиши индивид тушунчаси орқали ифодаланади. Индивид – бу инсониятнинг ҳамма социал ва психологик хусусиятлари: ақд, идрок, эҳтиёжлар ва бошқаларнинг конкрет ташувчиси, инсоният уруғининг ягона вакилидир. Бу ҳолатда индивид тушунчаси “конкрет киши” маъносида ишлатилади.

Шахс – инсоннинг нисбатан ижтимоий-тарихий ва онтогененитик ривожланишининг маҳсули, махсус инсоний тузилма. Инсоннинг биологик табиати унинг социал дунёсининг ривожланиш базасидир. Инсоннинг онги

49

ҳам, инсоннинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий муносабатлар орқали яратилади,

 

бу индивиднинг туғилганидан бошланиб ва то ўлимигача давом этади.

 

 

 

Бундан келиб чиқиб, шахсни индивиднинг бошқа кишилар билан

 

бевосита ва билвосита ўзаро таъсири жараёнида

жамланадиган ва

ўз

навбатида

уни

 

меҳнатнинг, англашнинг

ва

мулоқотнинг

 

субъектига

айлантирадиган индивиднинг социал хусусияти, унда яхлитланган социал

 

аҳамиятли хусусиятларнинг мажмуидир деб таърифлаш мумкин.

 

 

 

 

 

Шахснинг социал сифатлари3 та кичик системадан иборат: )

 

шахснинг

индивидуаллиги; б)

 

шахснинг

шахслараро муносабатлари; в)

 

муносабатлар субъекти сифатида мавжуд бўлиши.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахснинг структураси: хотира, маданият ва фаолият. Хотира –

 

шахс ҳаёт йўли давомида ўзлаштирган назарий

 

ва

амалий

билимлар

тизимидир.

Шахснинг

маданияти –

унинг

фаолияти

жараёнида

амал

 

қиладиган

социал

 

норма

 

ва

қадриятлар

мажмуасидир. Фаолият

эса

 

субъектнинг объектга мақсадли таъсиридир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахснинг

социал

мавқеи

бу

шахснинг

 

унинг

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлари, ёши, жинси, келиб чиқиши, касби ва оилавий аҳволига мос

 

равишда жамиятда эгаллаган ўрнидир. Уни

2

га

ажратиш

мумкин:

 

белгиланган ва орттирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахснинг

социал

роли унинг

ижтимоий

 

тизимда

 

эгаллаган

мавқеидан келиб чиқиб амалга оширадиган фаолиятини ифодалайди.

 

 

 

Шахс

манфаати

бу

индивид фаолиятининг

у

ёки

бу

эҳтиёжни

қондириш билан боғлиқ йўналганлигидир. Турлари: муносабат,

ҳаракат,

 

таянч ва йўналиш манфаатлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Индивиднинг жамиятга қўшилиши турли социал

жамоалар

орқали

амалга

оширилади.

 

Ҳар

бир

алоҳида

киши

социал

гуруҳлар, социал

 

муассасалар, социал институтлар, жамиятда ҳукмрон норма ва қадриятлар

 

яъни маданиятлар орқали шакллана бошлайди. Бунинг натижасида индивид

 

кўп миқдордаги турли даражадаги социал тизимларга қўшилади, уларнинг

 

ҳар бири оила, дўстлар давраси, ижтимоий муассасалар, ишчилар гуруҳи,

 

миллий жамоалар ва ҳоказолар унга таъсир ўтказади. Шундай қилиб инсон

 

мазкур

система

 

структураларининг

қисмига, уларнинг

 

элементларига

 

айланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳамма психологик фанлар ижтимоий сабабийликдан ва шахс фаоллиги

 

принципидан келиб чиқадилар. Мана шу ерда ижтимоий психология нуқта

 

қўяди,

кейин

эса

ўзининг

социал-психологик

муаммоларини

ечишга

киришади. Социал психология эса умумий психология томонидан ишлаб

 

чиқилган шахс таърифидан фойдаланиб, шахс қайси конкрет гуруҳларда,

 

биринчидан, социал таъсирини (унинг қайси фаолият тизими орқали)

 

ўзлаштиришини, иккинчидан, ўзининг социал моҳиятини (ўзаро фаолиятнинг

 

қайси конкрет тури орқали) амалга оширишини тушунтиради. Бу ёндашув

 

айнан социологик ёндашувдан фарқ қилади. Социологик ёндашув қандай

 

қилиб социал-типик хусусиятлари шаклланади, нима учун шахс ҳаёт

 

фаолиятининг бир хил шароитларида улар катта ҳажмда ифодаланади, нима

 

учун

бошқа

шароитларида

 

қандайдир

бошқа

социал-типик

хусусиятлар

50

Соседние файлы в предмете Социология