Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1355
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Таянч сўз ва иборалар

Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши. Аҳоли миграцияси, таркибий ўзгариши. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар. Аҳоли сонини прогнозлаш, демографик кўрсаткичларни прогнозлаш усуллари ва моделлари. Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларининг таркиби ва уларни прогнозлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

Мавзу-16. Тармоқнинг иқтисодий ривожланишини прогнозлаш Режа:

1. Тармоқдаги маҳсулот талабини прогнозлаштириш

2. Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш, ретроспектив маълумот тўплаш, прогнозлаштириш усулини танлаш, тармоқ маҳсулотига бўлган эҳтиёж бўйича талаб моделини ишлаб чиқиш

3. Ишлаб чиқариш ресурслари талабини прогнозлаштириш.

4. Тармоқнинг прогнозлаштириш таркиби

16.1. Тармоқдаги маҳсулот талабини прогнозлаштириш

Иқтисодиёт тармоқларини прогнозлашнинг қийинчилиги шундаки, тармоқлар маҳсулотига бўлган истеъмол ҳажмини аниқлашдадир. Шунинг учун бундай прогнозлашни ишлаб чиқишда унинг барча компонентлари яхшилаб баҳолаш керак. иқтисодиётдаги аниқ бир маҳсулотга бўлган истеъмолни аниқлаш, бу соҳани прогнозлашнинг асосидир. Бунинг учун соҳанинг бутун иқтисодий таҳлил қилиш, ва иқтисодиёт тармоқлари қонуниятларини кўриб чиқиш керак. жамиятда ушбу маҳсулотга бўлаган истеъмол талабини қондирилиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш керак. самарадорликни баҳолашда бир қатор кўрсатгичлар тизимидан фойдаланилади, улар ишлаб чиқариш омиллари ҳолатини кўрсатиб беради, улар қуйидагилар; меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, капитал қуйилмалар қайтими кўрсатгичи, материал сиғими

Ишлаб чиқариш ресурсларини прогнозлаштиришда асосий фонд ва ишлаб чиқариш капитал қуйилмаларга керак бўладиган меҳнат ва моддий ресурсларга бўлган талабни аниқлашдан иборатдир. Қизиқарли маълумотлар24

У шбу прогнознинг аниқлигига қараб тармоқ ишлаб чиқаришини ривожланиш даражаси ва ҳажми режалаштирилади. Иқтисодиётда мавжуд истеъмол ҳажми балан ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми тенг бўлиши керак. Бунинг учун тармоқларнинг ишлаб чиқариш имконияти ва форйдаланиш даражасини билиш керак. Ушбу кўрсатгични прогнозлаштириш тармоқнинг ишлаб чиқариш кучини ва ундан маълум муддат мобайнида фойдаланишини аниқлаш имконини беради. Бир пайтнинг ўзида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар тармоқ йўналиши, тармоқда илмий техника тараққиёти даражаси, бошқа тармоқлар билан алоқаси ва бошқа омиллар инобатга олинади.

16.2. Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш, ретроспектив маълумот тўплаш, прогнозлаштириш усулини танлаш, тармоқ маҳсулотига бўлган эҳтиёж бўйича талаб моделини ишлаб чиқиш

Тармоқ иқтисодий ривожланишини прогнозлаш учун аввало ўша тармоқнинг махсулотга бўлган узоқ муддатли талабини аниқлаш керак.

Талаб (эҳтиёж)ни прогнозлаш жараёни қўйидаги босқичлардан иборат:

  • Прогноз объектини белгилаш.

  • Прогноздан кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни аниқлаш.

  • Прогнозлаш вақтини аниқлаш.

  • Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш.

  • Ретроспиктив маълумот тўплаш.

  • Прогнозлаш усулини танлаш.

  • Тармоқнинг маҳсулотга бўлган эҳтиёжи (талаби) бўйича модел ва хисоб ишлаб чиқиш.

Талаб ишлаб чиқариладиган ва ноишлаб чиқариладиган шаклда бўлади.

Хар бир йўналиш хисоб-китоб қилинадиган, талаб аниқланадиган тармоқ ва ишлаб чиқариш гурухларига ажратилади. Талабнинг аниқланиши учун турли хил усуллардан фойдаланилади. Булар норматив усул, оддий-ўртача усул, экстрополяция усули, морр-регресс усул ва бошқалар.

Норматив усул билан талаб аниқланишида энг асосийси нормативларнинг аниқланишидир. Огохлантиришдан келиб чиққан холда буларнинг қисқа давр ичида илмий асосланган талаб нормативлари асос қилиб олинади. Узунроқ давр учун нормативларнинг ўзи энг аввало илмий - техникавий ривожланиш, ишлаб чиқариш структураси ва бошқа кўпгина омиллар таъсирида функциялар сифатида ўртага чиқади. Нормативлар аниқланганда махсулот талабини ҳисоблаб чиқиш қийин эмас.

талаб (эҳтиёж)

Aij-талаб нормаси ij махсулот, i талаб

Bi-i талаб

Қисқа муддатли прогнозлашда баъзан оддий-ўртача усул хам ишлатилади. Бу усулда талаб ўтган йиллардаги реализация хажмидан келиб чиққан холда аниқланади.

Бу усулда кўриб чиқилаётган давр ичидаги реализация хажмлари қўшилиб, даврлар сонига бўлинади: