Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1355
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

6.3. Давлат бошқарув органлари операцияларининг тавсифланиши

Ушбу бўлимда ДБО операцияларини таснифлашнинг назарий асослари статистик тизимнинг асосий категориялари бўйича ёритилган: даромадлар, олинган трансфертлар, харажатлар, соф кредитлаш, минус қарзлар тўлови ва молиялаштириш.

а) Асосий чегараланишлар

Т ўлов ва бир ёқли операциялар. Тўлов операциялари ўз ичига товар, хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқнинг қўлга киритиш, шунингдек, амалий хизматлар тўловини олади:

- жорий ва капитал;

- молиявий активлар ва пассивлар;

- касса қолдиқ суммаларини ўзгартириш;

- даромадлар;

- олинган трансфертлар;

- давлат харажатлари ва кредитларнинг башорати;

- молиялаштириш.

Солиқ тушумлари, солиқ базаси бу, солиқ солинадиган ўлчамдир.

Солиқ базаси турларига даромадлар, иш ҳақи ва импорт ҳажми киради. Солиқ турлари – солиқ солинадиган базага боғлиқ равишда бўлади. Ҳар қайси солиқлар белгиланган тартибда солиқ бозорига мос равишда бўлиши шарт. Аммо солиқ ҳужжатларининг асосида солиқ қонунлари туради, солиқ базасини аниқлаш мураккаб. Солиқ ставкалари структурасида ҳар хил элементлар учун солиқ айрим ҳолларда қонун асосида озод қилиш.

Таянч сўз ва иборалар

Давлат бошқарув органлари. Марказий ҳукумат. Касса тамойили. Давлат молия статистикаси маълумотлари. Тушумлар. Ялпи соф тушумлар. Трансфертлар. Давлат бошқарув сектори тушунчаси. Давлат органлари операциялари ҳажмининг миқдорий ўзгариши. Давлат органлари операцияларини тавсифлаш. Даромадлар ва харажатлар таҳлили. Давлат жамғармалари ва инвестициялари тушунчалари. Бюджет дисбалансини ўлчаш. Бюджет дефицитини молиялашнинг муқобил усуллари. Макроиқтисодий оқибатлар. Солиқ тушумлари таҳлили. Турли йиғимлар. Солиқ базаси. Ялпи ва соф тушумлар. Консолидация. Жорий ҳисоб ва капитал. Молиявий активлар ва пассивлар. Ноаниқ тушумлар. Давлат харажатлари ва кредитларининг прогнозлари. Молиялаштириш. Давлат бюджети тармоғида макроиқтисодий таҳлили.

Мавзу-7. Пул-кредит секторининг иқтисодий таҳлили Режа:

1. Иқтисодий операциялар

2. Миллий даромад, маҳсулот ва тўлов баланси ҳисоблари ўртасидаги алоқа

3. Пул-кредит обзорининг бошқа макроиқтисодий ҳисоблар билан ўзаро алоқаси

7.1. Иқтисодий операциялар

И қтисодий операциялар ҳисоботига макроиқтисодий ҳисобларнинг умумий элементи деб қаралиши мумкин. Мулкчилик ҳуқуқи бирор иқтисодий бирликдан бошқасига реал ёки молиявий активга бўлган мулкчилик ҳуқуқига ўца ёки бирор-бир иқтисодий бирлик бошқа бирликка хизмат қилса, иқтисодий операция содир бўлади. Кўп ҳолларда иқтисодий операциялар содир бўлганда, бирор молиявий актив бошқасига алмашилади. Баъзи ҳолларда иқтисодий операциялар товарлар, хизматлар ва молиявий активлар алмашувисиз бўлади. Масалан, бирон аҳоли пунктига бепул тиббий хизмат кўрсатилади ёки давлатга солиқ тўлаганда. Бу операциялар 2 та компонентдан иборат:

  1. товарлар, хизматлар ва молиявий активлар оқими;

  2. 2-“Бир томонлама трансфертлар”.

Миллий ҳисоблар тизимида ва тўлов балансида операциялар бирор пассив бўйича тўлов амалга оширилганда эмас, балки қачонки шундай пассив пайдо бўлганда ўтказилади. Давлат молия статистикаси маълумотлари пойдеворида, аксинча, касса принципи ётибди. Пул статистикаси соҳасида балансли ҳисоботларга асосланилади.