- •I. Ишчи дастур
- •Ўқув моделининг мақсад ва вазифалари
- •Модел бўйича Тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Модел бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Моделнинг ўқув режадаги ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетликлар
- •Моделнини ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
- •Моделнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- •Модул бўйича соатлар тақсимоти
- •Назарий ва амалий машғулотлар мазмуни
- •Амалий машғулотлар мазмуни
- •Мустақил таълим
- •Баҳолаш мезони
- •II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари
- •Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:
- •2. “Ассесмент” усули
- •3. “Тушунчалар таҳлили” усули:
- •Б.Б.Б. Техникаси
- •Б бб техникасининг қоидаси
- •Ббб жадвали
- •III. Назарий маълумотлар
- •Таянч иборалар:
- •Социологик тадқиқот ўтказишнинг турлари
- •Социологик тадқиқот усулларининг қисқача хусусиятлари
- •1.2. Миқдорий ва Сифатий тадқиқотлар
- •Адабиётлар
- •Таянч иборалар:
- •2.1. Тадқиқот дастури ва унинг қисмлари
- •Тадқиқот муаммосининг аниқ ифода этилиши
- •Социологик тадқиқот дастурини тузиш
- •Дастурнинг назарий-методологик қисми
- •Танлаш.
- •2.3. Дастурнинг амалий-методик қисми
- •6. Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
- •7. Предмет.
- •8. Гипотеза.
- •Тадқиқот инструментариясини (маълумот тўплашда қўлланиладиган воситалар) шакллантириш.
- •Назорат саволлари:
- •Фойдаланилган адабиётлар:
- •Интернет ресурслари
- •Таянч иборалар
- •3.1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти
- •3.2. Ўлчашга қўйиладиган талаблар
- •3.3.Ўлчашда шкалалар ва уларнинг турлари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •Назорат саволлари
- •Таянч иборалар:
- •4.1. Танлаш тушунчаси ва унинг моҳияти
- •4.2. Танлаш меъзонлари
- •Танлаш турлари
- •4.4. Танлаш хатолари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •Таянч иборалар
- •5.1.Сўров ёки интервью ўтказиш учун жой ва вақтни белгилаш
- •5.2.Сўровномани маълумотларни бузилишини олдини олиш
- •Назорат саволлари
- •Фойдаланилган адабиётлар
- •IV. Амалий машғулот материаллари
- •Билиб олдим” (ббб) методи
- •Фойдаланилганиш учун адабиётлар
- •Фойдаланилган учун адабиётлар
- •Назорат саволлари
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •Фойдаланиш учун адабиётлар
- •V. Мустақил таълим мавзулари
- •Мустақил таълим мавзулари
- •VI. Кейслар банки
- •VII. Глоссарий
- •VIII. Адабиётлар рўйхати Раҳбарий адабиётлар:
- •Асосий:
- •Қўшимча:
3.3.Ўлчашда шкалалар ва уларнинг турлари
Тўлиқ тартибланган шкала ҳар бир синфда ҳодисалараро тенглик муносабатларини ва “>” ёки “<” тушунчаларидаги изчиллик муносабатини ўрнатади. Тартибли номинал шкалалар ижтимоий қарашлар бўйича сўровларда умумқўлланишдаги шкала ҳисобланади. Уларнинг ёрдами билан бирор бир хусусият, муаммо, ҳолат, келтирилган хулосалар бўйича розилик ёки норозилик даражаси кабиларнинг интенсив баҳолари ўлчанади.
Шкалалардаги бундай пунктлар, одатда, қуйидагича номланади: “тўлиқ қўшиламан”, “айтайлик розиман”, “жавоб беришга қийналяпман”, “айтайлик розимасман”, “умуман розимасман”, “ўйлайманки шундай”, “айтишга қийналяпман”, “ўйлашимча ундай эмас”, “аминманки ундай эмас”, ёки “тўлиқ тасдиқлайман”, “асосан тасдиқламайман”, “умуман тасдиқламайман”; ёки “ҳар доим бўлиб туради”, “одатда бундай бўлмайди”, “умуман бунда бўлмайди”; ёки “тўлиқ қониқаман”, “қониқаман”, “қониқмайман”, “умуман қониқмайман”, “аниқ қониқмайман”; ёки “жуда муҳим”, “бу муҳим”, “муҳим ёки йўқлигини айтиш қийин”, “бу муҳим эмас”, “ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас” ва ҳоказо.
Тартибланган номинал шкалалар бирмунча мураккаб конструкцияга ҳам эга (масалан, Гуттман шкаласи), оддий ариантда эса кўп ўлчам операциялари элементлари таркибига киради. Ушбу типдаги шкаланинг энг кўп қўлланиладиган кўриниши даражали шкаладир. Улар бирор-бир объектни кшп аҳамиятлидан бошлаб кам аҳамиятлига қараб тўлиқ тартиблашни талаб қилади. Масалан, ижтимоий муаммоларни ечишда у ёки бу методларнинг аҳамиятини даражалаш, мақсадларнинг ўсиб бориши учун қўлланиладиган у ёки бу фаолият даражалари, қандайдир қийматга эга муаммолар даражалари ва бошқалар. Респондент (ёки эксперт) га даражалаш учун қўйиладиган вазифалар , одатда, қуйидагича бўлади: “қуйида саналган муаммолар (баъзи муаммолар ечими бўлиши ҳам мумкин) ичидан Ўзингиз учун аҳамиятлисини танлаб олинг, ундан кейин сал аҳамиятлироғини танланг, қолганларини эса биринчидан охирига қадар жойлаштиринг”. Кейин даражалаш учун объектлар таклиф қилинади ва керакли даражаланиш тартиби ифодаланадиган ўрни кўрсатилади. Чап томонда қавс ичида кўрсатиладиган даража – сўров ишлари натижаси ҳисобланади. Сўров қоғозида фақат ҳар бир объект даражаларини ифодалаш учунгина ўрин ажратилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, маълумотлар шкаласини ишлаб чиқишда рақамлар ифодаси “тескари тартиб” га ўгирилиши ҳам мумкин, бунда охирги камроқ миқдорий аҳамиятга эга паст даража – 1 да ифодаланади. Шунда 1, 2 ... изчиллик объект аҳамиятини ўсиб бориши билан мутаносиблашади.
Бундан ташқари, даражаланиш учун объектлар сони унчалик катта бўлиши керак эмас, айтайлик – 15 та. Акс ҳолда маълумотлар даражаланиши мустаҳкам бўлмайди. Ундан ташқари, исталган вариантда биринчи ва охирги даражалар кўпроқ қатъийликка эга, ўртадаги зона эса қоида бўйича камроқ аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам маълумотларни даражалашда ишончлиликнинг ортиб бориши учун тажриба гуруҳларидан бир қисмини қайта сўроқ қилишга уриниш, улардан аҳамияти камроқларини битта даражага бирлаштириш лозим бўлади. Иккинчи ўлчовдан кейин даражаларда силжиш рўй беради: 1-2, 3-5, 6-10, 11-13 ва 14-15. Бошқача қилиб айтганда уларнинг кўпчилиги, масалан, ушбу объектда дастлаб 6-даража деб берилгани иккинчи ўлчовда 7-, 8-, 9- ёки ҳатто 10-даража деб ифодаланган. Маълумотлар таҳлили жараёнида даражалаш инструкциясини ўзгартирмаган ҳолда 15 даражали шкалани 5 даражали шкалага айлантириш ишончлилик ва қатъийликни таъминлайди.
Даражалаш натижаларидаги қатъийлик босқичини баҳолаш бу – шкала ишончлилигини ошириш усулидир. Сўроқ қилинаётганлар амин бўлмаган объектлар бизнингча, улар учун паст субъектив аҳамиятга эга. Баъзида сони 15 дан ортиқ бўлган объектларни даражалаш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай ҳолларда ҳам даражаларни бирлаштириш қатъийликни оширишга ёрдам беради, лекин шу билан бирга шкалалар таъсирчанлигини кескин камайтиради.
Фараз қилинг, бизда психологик жиҳатдан деярли очилмаган вазифани даражалашда қатнашиш учун 25 номзод бор. Унда оммавий сўровда (сайловчи оддийгина “ҳа-йўқ” тарзида овоз беради) сайлаш жараёнида қуйидаги вазифалар берилади: “Саналган номзодлардан Сизни кўпроқ қониқтирганини танланг. Ҳеч бир қаторни тушириб қолдирманг. Сизни қониқтирган номзодни доирага олинг” (10-схема). А ва Е объектлари бир хил овозга эга бўлган бўлса, улар битта даражада ифодаланади. Бундай даражалаш натижалари нисбатан қатъийроқ экани исботланган.
Рақамлар операцияси. Шкалалардаги интерваллар тенг бўлмайди, шунинг учун ҳам рақамлар фақатгина белгалар давомийлигини англатади. Рақамлар операцияси ҳар бир пунктдаги хусусиятларнинг миқдорий ифодаси операцияси эмас, балки даражалар оперциясидир. 1. Рақам монотон кўринишга эга – уни аввалги тартибни сақлаган ҳолда бошқаси билан алмаштириш мумкин (айнан шунинг учун ҳам ушбу шкала типи тартибли шкала деб номланган). 1 дан 5 гача бўлган даражалашни 2 да 10 гача ёки (-1) дан (+1) гача қаторда тартиблаш мумкин. Даражалараро муносабат эса ўзгармасдан қолаверади. 2. Тартибланган номинал шкала қатори бўйича умумий баҳолаш – у ёки бу хусусиятни турли индикаторлар тўплами бўйича ўлчашнинг яхши усулидир. Лайкерт томонидан таклиф қилинган бундай умумлаштириш “кафетерий” (“кафетерий” бу – худди умумий тушлик ҳисобига кирувчи менюдаги таомлар мажмуи) деб ном олган. 3. Тартибли шкаладан олинган материал билан ишлашда модал кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин, унда медиана (Ме) ёрдами билан ўрта тенденциялар изланади, у даражалаш қаторини тенг иккига бўлади. 4. Бу типдаги шкалалар учун кучли кўрсаткич – даражалар корреляциясидир. Даражалар корреляцияси тартибли номинал шкалада ўлчанган иккита белгилар қаторида функционал алоқалар бор ёки йўқлигини кўрсатади.