Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
312
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

2.3. Архетип тимсоллар ва шахсусти кечинмалари тимсоллари билан ишлаш.

Архетип тимсоллардан ишда «майсазор» манба (ресурс), хавфсиз ҳудуд сифатида; «жилға» қувват, умумпсихик қувват сифатида; ва «уй» – мен, менинг ички дунёим сифатида қўлланилди. Шахсусти кечинмалари тимсолларидан тўрттаси қўлланилиб, Асаджиоли 14 категорияни ажратади. Суицид хавфи вазиятларида тўртинчи категорияни – кенгайиш, ёйилиш, тимсоллари: ҳаво, ёруғлик, вақт, денгиз; саккизинчи – ривожланиш, бу дарахт, гул, юрак, майса; ўн биринчи –йўл, саёҳат, бу йўл, сайёҳ, дарё, кема; ўн учинчи – тикланиш, янгиланиш, бу гўдак, қурилаётган уй, ўлим тимсоли, ўтиш. Барча техника психосинтездаги кўпчилик техника каби медитативдир.

Кўрсатма: «илтимос, ўтиринг, кўзингизни юминг, ўзингизга тасаввур қилинг, майсазор қандай бўлиши мумкин (жилға ёки уй, ёки бошқа тимсол), Сизга нима кўринаяпти? Сўзлаб беринг, бу майсазор қандай?»

Мисол:

Ўсмир А: «Мен майсазорни кўраяпман, у жуда катта, ёруғ. Қуёш нур сочмоқда, баланд майса ўсаяпти, мен бораяпман. Вой, у ерда чуқур ўра бор».

Психолог: «Бу сизни безовта қилаяптими?»

Ўсмир А: «Ҳа».

Психолог: «Сиз бу билан ўзингиз хоҳлаган нарсани қилишга қодирмисиз. Сизда бунинг учун куч борми?»

Ўсмир А: «Мен уни кўмиб ташлайман, лекин охиригача эмас. Бу ерда улар бир нечта. Майса оз ва мен унда худди курси (кресло)да ўтиргандек ўтиришим ва кузатишим мумкин. Балки буни юмронқозиқлар қилишгандир».

Психолог: «Ҳозир қандай, энди ўзингизни бу майсазорда қандай сезаяпсиз?»

Ўсмир А: «Ҳозир ҳаммаси яхши, ҳаммаси жойида. Енгил ва ёқимли».

Психолог: «Сиз у ерда қанча истасангиз шунча бўлишингиз ва ҳар сафар истасангиз майсазорга келишингиз мумкин. Эҳтимол, Сиз яқин-ўртада жилға ёки дарёни кўришингиз мумкин. Атрофингизга қаранг».

Ўсмир А: «Ҳа, мен жилғани кўраяпман»... Кейин навбатдаги тимсол билан иш давом этади.

Вазифа: юмшоқлик ва мажбурламасдан ўсмирга мазкур архетипларнинг табиатини англаш ва қайта тасаввур қилишга кўмак бериш. Бунда муҳими хавфсизлик ва қониқиш доирасини яратиш. Мазкур вазиятда майсанинг қанчалик баландлиги, ёруғликнинг қандайлиги ва қуёш нури иссиқлигини тушуниш муҳим. Майсазор – бу ўсмирни келажакда қийин вазиятларда унинг дам олиши ва куч тўплаши учун сиз олиб келадиган жой ҳисобланади. Муҳими, унинг ўзи бу жойдан ўз ҳаётининг ресурси сифатида фойдаланишга ўрганиши.

Бу техниканинг мақсади: онгсизлик даражасида қувват салоҳиятини қўллаш ва ундан ҳаётда конструктив фойдаланиш.

2.4. Медитатив машқлар.

«Агрессив қувватни қайта ўзгартириш» машқи.

Кўрсатма: ўзингиз амалга оширишни истаган қайсидир лойиҳа ёки фаолиятни танланг. Сизга кўп куч ва қувват керак. Кейин лойиҳани четга қўйиб, ўзингизнинг агрессив ҳисларингизга мурожаат қилинг. Уларнинг сизнинг гавдангизга таъсир кўрсатувчи, балки азоб берувчи кучи, тебраниши, самарасини ҳис қилинг. Ўз идрокингизда уларга жой беринг, ҳеч қандай баҳолашларсиз уларни кузатинг. Энди бу барча ҳиссиётларни Сизнинг ихтиёрингизда бўлган ва иш учун қўллашингиз мумкин бўлган қимматли қувват сифатида тушунинг. У оғриқ етказишга қодир, шунингдек, сиз йўналтиришга қарор қилган лойиҳа ёки фаолиятни ҳаракатга келтирувчи куч бўлишга ҳам қодир. Энди ўзингизга Сиз амалга оширишни истаган лойиҳа ёки фаолиятни кичик деталлари ва тафсилотлари билан тасаввур этинг. Рўй бераётган ўзгаришларни Сиз унда қўллашни истаган ҳаётий қувват билан кучайтирган ҳолда тасаввур этинг.

Машқнинг мақсади: агрессив ҳисларни ўзгартириш ва конструктив қўллашга ёрдам беради.

«Булоқ» машқи.

Кўрсатма худди ўшандек. Гранитли қоядан сингиб чиқаётган булоқни тасаввур қилинг. Сиз унинг тоза суви қуёш нурида товланишини кўраяпсиз, атрофдаги жимликда унинг шоввулашини эшитаяпсиз. Сиз ўзгача, бошқа жойлардан озода, одатдагидан ёрқин бу жойнинг ҳиссини ўзингизга сингдираяпсиз. Бу сувни ичишга ҳаракат қилинг ва сизга ижобий қувват кириб келаётганини ҳис қилинг. Энди булоқ остида туринг ва сув сизнинг устингизга қуйилсин. У сизнинг барча ҳужайраларингиз орқали оқаётганлигини тасаввур қилинг. Тасаввур қилингки, сув Сизда кундан кунга тўпланиб келган барча муаммолар, умидсизланиш, хафагарчилик, ташвиш, турли фикрларни ювиб кетмоқда. Аста секинлик билан Сиз бу булоқнинг тозалиги сизнинг тозалигингиз, қуввати эса Сизнинг қувватингиз бўлаётганлигини сеза бошлайсиз.

Машқнинг мақсади – салбий қувватдан тозалаш ва ижобий энергияни олиш.

«Уйни тиклаш» машқи.

Кўрсатма худди ўшандек. Ташлаб кетилган, ёввойи ўтлар ўсиб кетган боғни тасаввур қилинг. Боғнинг марказида эски, кимсасиз, ярим вайрон деворли ва синган ойналари билан уй турибди. Ғичирлайдиган кириш эшигини очинг, ичкарига киринг ва чанг босган, бўш хоналарни кўздан кечиринг. Ташландиқ уйнинг кўриниши Сизда қайғу ва ёлғизлик ҳиссини уйғотади. Лекин ўйлаб кўринг, агар Сиз уни тиклашга қарор қилганингизда, бу уй қандай бўларди. Бу ердан кўринадиган ажойиб манзара, дарахтлар, кўл, тоғларга назар ташланг. Ишга киришиш вақти келди ва уни ҳозир бошлаш керак. Сиз вайрон бўлган деворларни ғишт ва цемент билан тузатасиз, эшикнинг занглаган ҳалқаларини янгиларига алмаштирасиз, полнинг чириб кетган тахталарини янгилайсиз, деразаларга янги ойналар қўясиз, томнинг керакли жойларида синган черепицани алмаштирасиз. Бутун боғни ўтлардан тозалайсиз, ерни ағдарасиз ва уни ўзингиз қандай кўришни истайдиган бўлсангиз, шу тарзда уруғ қадашга тайёрлайсиз. Уйни супирасиз, пол ювиб, артасиз, ички ва ташқи деворларни ранглайсиз, боғга сув тарайсиз ва баъзи ўсимликлар ўса бошлаганлигини сезасиз. Уй жиҳозлашга тайёр. Стол, стуллар, каравот, гилам, тошойна, қандил, расмлар, шкафлар, вазалар, пардаларни қайтадан жойлаштиринг. Бу сизнинг уйингиз ва Сиз қандай хоҳласангиз уни шундай вайта жиҳозлашингиз мумкин. Ҳар бир алоҳида хонанинг жиҳозланишига алоҳида вақт ажратинг. Энди Сиз боғга қараб йўл оласиз ва кўрасизки, гуллар очилишни бошлаган. Улар турли ранг ва турли шаклда. Уларга қаранг ва ҳидини ҳидланг. Боғни ўзингизга ёқадигандек қилинг. Айтайлик, боғнинг ўртасида фавворани жойлаштиришни ёки вазани қўйишни истардингизми? Хоҳлаганингиздек қилинг. Ана энди уйга ҳаёт ва қувватни олиб кириш вақти келди. Сиз чироқни ёқасиз ва унинг ишлаётганлигини кўрасиз. Сиз сув жўмрагни текширасиз ва ундан сув келаётганига амин бўласиз. Ошхонадаги музлаткичга егулик нимадир қўйинг ва гулдонга гул солинг. Сиз ойнадан қарайсиз ва гуллаган боғни, кўл ва тоғларни кўрасиз ва уларнинг барчаси Сизнинг ёнингизда.

Машқнинг мақсади – уй менинг ички дунёим тимсоли установкасига эргашган ҳолда ўсмир субъектив дунёси гармониясини яратиш ва тиклашга ёрдам беради.