- •Ўқув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши
- •Мажмуанинг қисқача аннотацияси
- •Тошкент – 2019
- •I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
- •II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
- •III.Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
- •IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- •VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
- •VII. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари* Асосий адабиётлар
- •Қўшимча адабиётлар
- •Интернет сайтлари
- •Асосий қисм Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни
- •Амалий машғулотларнинг тахминий мавзулари
- •Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
- •Курс ишини ёзиш кўзда тутилмаган Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
- •Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
- •Дастурнинг ахборот-услубий таъминоти
- •Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар
- •2019 Йил “_____” август
- •Тошкент – 2019 й.
- •1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
- •2. Маъруза машғулотлари
- •3. Амалий машғулотлар
- •4. Мустақил таълим
- •5. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш меъзонлари
- •Якуний назоратни “Ёзма иш” асосида ўтказиш
- •6. Асосий ва қўшимча адабиётлар ҳамда ахборот манбалари Асосий адабиётлар
- •Қўшимча адабиётлар
- •Интернет сайтлари
- •Маъруза машғулотлари режаси маъруза машғулотлари режаси
- •Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
- •1. Инвестиция: моҳияти, асосий турлари ва таркиби
- •2. Макроиқтисод ва инвестициялар алоқадорлиги
- •3. Инвестициялар таҳлилида асосланиладиган асосий иқтисодий концепциялар
- •Фирма бойлиги ўкбқ мбқ
- •4 . Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг моҳияти ва йўналишлари
- •5. Иқтисодиётни ривожлантиришни асосий йўли – лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш
- •1. Лойиҳа нима?
- •Лойиҳанинг асосий элементлари қуйидагилардир:
- •2.Лойиҳаларнинг классификацияси
- •3. Лойиҳа ҳаёт даврининг асосий босқичлари
- •4.Лойиҳа муҳити
- •5. Лойиҳа объектлари ва субъектлари.
- •6. Лойиҳалар таҳлилининг моҳияти ва вазифалари
- •7. Лойиҳалар таҳлили тузилмаси
- •8. Давлатнинг иқтисодий фаолияти ва инвестиция лойиҳалари
- •1. Лойиҳаларни тайёрлаш тушунчаси
- •2. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари
- •3. Инвестиция имкониятларини қидиришни ташкил қилиш
- •4. Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш ва бизнес режаларни ўрни
- •Бизнес-режанинг таркиби
- •5. Лойиҳани якуний варианти ва унинг техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллиги
- •Тиа бўлимларининг тахминий тузилмаси қуйида келтирилган:
- •1. Инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли
- •2. Дисконтлаш ҳақида тушунча
- •Бугунги олинган бир сўм, келгусида олинадиган бир сўмдан қиймат жиҳатидан каттадир.
- •3. Аннуитетнинг келгуси қиймати
- •4. Аннуитетнинг жорий қиймати
- •5. Рента қиймати
- •1. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг моҳияти ва усуллари
- •2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашда пул оқимларини дисконтлашга асосланган услублари
- •3. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг содда услублари
- •Рои ебит( 1- т) [ ( c .Й.Б.-c.Й.О):2]
- •1. Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча
- •2. Муқобил инвестициялар.
- •3. Инвестиция лойиҳаларининг амал қилиш муддатларидаги фарқлар.
- •4. Харажатларга кўра самарадорликни баҳолаш усули.
- •5. Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш ҳақидаги қарорларни асослаш.
- •1. Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифалари ва таркиби
- •2. Лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг техник муаммолари
- •3. Лойиҳаларни жойлаштириш ўрни
- •4. Харажатлардаги ўзгаришлар
- •5. Лойиҳани амалга ошириш ишлари графиги
- •1. Нима учун экологик таҳлил керак?
- •2. Экологик таҳлилнинг вазифалари
- •3. Экология бўйича лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш
- •4. Экологияни молиялаштириш манбалари.
- •1. Ижтимоий таҳлилнинг моҳияти ва таркибий қисмлари
- •2. Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятлари
- •3. Лойиҳа ва маҳаллий маданият талаблар
- •4. Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш масалалари
- •5.Ижтимоий лойиҳаларда хотин-қизларнинг роли
- •6. Ижтимоий таҳлилда мутахассислар масаласи
- •1. Институционал таҳлилнинг моҳияти ва мақсадлари
- •2. Институционал таҳлил тузилмаси
- •3. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар
- •4. Бозор иқтисодиёти институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар
- •5. Лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига эътиборсизлик
- •1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари
- •2. Молиявий рентабеллилик таҳлили
- •3. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили
- •4. Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили
- •5. Лойиҳанинг молиявий самарадорлигини фойда баланси ёрдамида аниқлашнинг оддий усули
- •1. Иқтисодий таҳлилнинг моҳияти. Иқтисодий таҳлилни молиявий таҳлилдан фарқли жиҳатлари
- •2. Иқтисодий таҳлилнинг йўналишлари. Лойиҳасиз ва лойиҳа асосида ривожланишни қиёсий таҳлили
- •3. Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар
- •4. Манфатлар ва харажатларни ўлчаш услублари ва муаммолари
- •1.Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтислик тушунчалари.
- •2. Қалтисликларни бошқариш усуллари.
- •3. Қалтислик учун мукофот.
- •4 Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги таҳлили.
- •5. Инвестицияларда қалтислик даражаси.
- •6. Инвестицияларда қалтислик даражасини босқичма-босқич баҳолаш
- •Мавзуга оид адабиётлар, журналлар ва интернет тармоғидан олинган тарқатма материаллар
- •Мақолалар
- •Мавзулар бўйича тақдимот слайдлари ва видео роликлар
- •Фанга доир видео маърузалар, видео роликлар
- •Қўлланиладиган педагогик технологиялари шарҳи қўлланиладиган педагогик технологиялари шарҳи
- •Маъруза машғулотларнинг ташкил этишнинг асосий шакллари
- •Маърузалар турлари вауларга хос хусусиятлар
- •2. Амалий машғулотларни ташкил этишнинг асосий шакллари
- •Амалий машғулотлар турлари ва уларга хос хусусиятлари
- •3. Маъруза ва амалий машғулотларда қўлланиладиган педагогик технологиялар
- •График ташкил этувчилар
- •Кластерни тузиш бўйича ўқув топшириғигайўриқнома
- •«Нима учун?» схэмасини тузиш бўйича ўқув топшириғига йўриқнома
- •«Қандай?» диаграммасини тузиш бўйича ўқув топшириғига йўриқнома
- •«Нилуфар гули» схэмасини тузиш бўйича ўқув топшириғига йўриқнома
- •Мустақил таълимга оид топшириқлар мустақил таълимга оид топшириқлар
- •Глоссарийлар глоссарийлар
- •Интернет сайтлар
- •М.С. Касимов
2. Институционал таҳлил тузилмаси
Инвестиция лойиҳаларини институционал таҳлил учун конкрет шароитларга тезда мослаштирса бўладиган стандарт ечимлар ёки моделлар деярли йўқ. Умуман олганда институционал таҳлилга қуйидаги вазифаларни бажариш киради:
лойиҳа амалга ошириладиган институционал шарт-шароитларни аниқлаш ва тасвирлаб бериш;
лойиҳада иштирок этувчи ташкилотларнинг моддий ва меҳнат ресурслари, техник малакаси, ташкилий тузилмаси, бошқарув ва маъмурий имкониятлари, молиявий аҳволи нуқтаи назаридан кучли ва заиф томонларини баҳолаш;
қонунлар, сиёсат ва йўриқномалар ўзгаришининг лойиҳани амалга ошириш ва эксплуатация қилишга еҳтимол бўлган таъсирини баҳолаш;
лойиҳада қатнашувчи ташкилотларнинг заиф жиҳатларини бартараф қилишнинг муқобил йўлларини ҳамда қонунлар, сиёсат ва йўриқномаларнинг лойиҳага кўрсатиши мумкин бўлган потенциал салбий таъсирига қарши чора-тадбирларни илгари суриш;
тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.
3. Лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар
Иқтисодиётни қайта қуриш жараёнида икки муҳим институционал муаммо кузатилади. Биринчидан, бу мавжуд ҳукумат муассасаларини ислоҳ қилиш зарурати, иккинчидан, ески тузумда мавжуд бўлмаган янги институтларни ташкил этиш. Масалан, собиқ Совет Иттифоқи республикаларида банк тизими, биржалар ва бошқа бир қатор институтлар мавжуд эмас еди. Бозор иқтисодиётига ўтиш ушбу заруратларни келтириб чиқарди ва тижорат банклари, биржалар, лизинг компаниялари, микромолия институтлари каби янги бозор институтлари яратилди.
Иқтисодий ислоҳотлар, янги бозор институтларининг яратилиши шубҳасиз, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Хусусий сектор ва бандликнинг бошқа муқобил соҳалари ишга тушгунига қадар еса анча узилиш юзага келади. Шу туфайли ўтиш даври иқтисодиётида институционал ислоҳотлар ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш билан бирга бормаса, амалга ошириб бўлмайдиган вазифага айланади. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига босқичма – босқич утилиши ва бозор иқтисодиётига утиш тажрибаси Ўзбекистон модели номи билан жаҳонда тан олинди. Бу институционал ривожланишнинг ўзига хос ва замонга мос йўли бўлиб тарихда қолди.
4. Бозор иқтисодиёти институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар
Лойиҳалар бозор иқтисодиётининг самарали ривожлантириш қуролидир. Бу қуролни ишлаши учун бозор иқтисодиёти институтлари яратилиши ва мавжудлари ишлаб чиқариш кучларининг талабига монанд ўзгариб бориши шарт.
Зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойиҳалари билан боғлиқ ҳолларда) уч гуруҳ омиллар таъсирида мураккаблашади. Булар:
ноқулай сиёсий шарт-шароитларнинг салбий таъсири;
лойиҳа олдига қўйилган мақсадларнинг мураккаблиги;
лойиҳанинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.
Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада умумий моделлар, андозалар йўқлигини ҳам эътиборга олган ҳолда) санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур.